Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги қамишзорлар ёқиб юборилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги ҳудуд осмонини қора тутун қоплагани акс этган видеолар тарқалди.
 
                    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан баёнот билан чиқди. Қайд этилишича, айни кунларда Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда, Амударё ичкарисида жойлашган кичик оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш ишлари амалга оширилмоқда.
«Ушбу тадбир зарарли ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида мутасадди идораларнинг рухсати ва масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида олиб борилмоқда», дейилади ҳокимлик хабарида.
Қўшимча қилинишича, ёнғин ҳаракатлари ва уларнинг кўлами тўлиқ назорат қилинмоқда. Ҳокимлик, шунингдек, фуқаролардан вазият бўйича ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида хавотир келтириб чиқарувчи асосланмаган ахборотларни тарқатмасликни сўраган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ушбу тадбир (ўт қўйиш таҳр.) белгиланган режага мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда амалга оширилаётганини бод-бод такрорламоқда. Бироқ вилоят Экология бошқармаси ўз назорат ҳудудида шу каби «режали» ишлар амалга оширилаётгани бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаяпти. Маълумот учун, бошқарманинг Telegramʼдаги расмий каналида сўнгги хабар жорий йилнинг 17 март санасида жойланган.
Ҳокимлик матбуот хизмати ишлар мутасадди идораларнинг рухсати ва масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида олиб борилаётгани ҳақида ёзмоқда, аммо вилоят ФВБ ёнғин чизиғи қай тартибда назорат қилинаётгани борасида тушунтириш бермаган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳам атмосферага чиқаётган зарарли тутун ҳамда газлар юзасидан изоҳ берганича йўқ.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                 
 
                 
 
                