Сўнгги янгиликлар
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Бугундан пойтахтда иситиш мавсуми якунланади
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расман маълум қилди.
Тошкент шаҳрида 2024/2025 йиллардаги иситиш мавсуми расман 2025 йил 18 мартда якунланади.
Хабарда ёзилишича, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8 даражадан юқори бўлган 5 кунлик давр тугаган куннинг эртасидан бошлаб тугаши белгиланган меъёрларда кўрсатиб ўтилган.
Сўнгги ҳафта давомида Тошкент шаҳарида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18-19 даража ва ундан юқори, кечалари эса +8 даражадан пастга тушмаяпти.
Гидрометеорология марказининг прогнозида ҳам яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати +20– +22 даражадан, кечаси эса +10 даражадан юқори бўлиши айтилади.
Айни пайтнинг ўзида пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат +12- +13 даражадан ошган, бу эса иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади.