Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Wolt ўзбек аёлларига бизнесни ривожлантиришда қандай ёрдам беради?
Wolt компаниясининг турли соҳаларда аёллар бизнесини ривожлантиришга қаратилган «Business Up Skill» таълим дастури якунига етди.

Дастур доирасида иштирокчилар бошқарув ва молиявий режалаштириш кўникмаларини мустаҳкамлаб, бизнесни юритишга доир стратегик ёндашувларни ўзлаштиришдилар.
«Дастуримиз битирувчилари олган билимларини амалиётда самарали қўллаётганини кўриб хурсанд бўламиз. Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш — келажакка киритилган сармоя, ва биз аёл етакчиларнинг шаклланишига ўз ҳиссамизни қўша олганимиздан фахрланамиз», — деди Wolt вакили Наталия Джалиашвили.
Дастур давомида иштирокчилар учун анъанавий ўқув машғулотлари ва шахсий маслаҳатлар ташкил этилди. Улар молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, бизнес жараёнларини такомиллаштириш ҳамда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича амалий тавсиялар олдилар. Якуний босқичда эса олинган билимларни амалиётда қўллаш ва уларни бизнесда узоқ муддатли жорий этишга қаратилган онлайн-коучинг бўлиб ўтди.
«Дастур иштирокчилари энди янги қийинчиликларни муваффақиятли енгиш, бизнесни самарали бошқариш ва ўсиш имкониятларини кенгайтириш учун фойдали воситаларга эга бўлдилар», — таъкидлади халқаро бизнес-коуч Нино Элиашвили.
«Тренинг юқори сифатли дастури, халқаро тажрибага эга профессионал маърузачилари ва назария билан амалиётнинг самарали уйғунлиги билан ҳайратлантирди. Айниқса, ҳақиқий бизнес-кейслар ва ўсиш стратегиялари жуда фойдали бўлди. Бундай тадбирлар нафақат дунёқарашни кенгайтиради, балки фойдали алоқалар ўрнатишга ёрдам бериб, кучли рағбат беради», — деди тренинг иштирокчиси ва Fish&Bread операцион директори Диёра Ганиева.
«Business Up Skill» дастури Ўзбекистондаги аёл тадбиркорларга катта кўмак бўлиб, уларга янги имкониятлар эшигини очди ва бизнесларини ривожлантиришга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.
«Аёллар тадбиркорлиги иқтисодий тараққиётда муҳим аҳамиятга эга, бундай ташаббуслар эса барқарор ва рақобатбардош бизнес муҳитини шакллантиришга ёрдам беради», — таъкидлади СаввЙ халқаро бизнес-мураббийси Мариам Коява.



