Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 37

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 163

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

11:23 / 2025-02-16 398 0 Мақолалар

Туркиянинг шифобахш ғорлари ҳақида билармидингиз?

Туркия ғор ва ғор кезувчилар учун идеал маскан бўлиб, мамлакат бўйлаб қарийб 40 000 ғор мавжуд.

world-news

Ушбу ажойиб геологик тузилмаларнинг ер ости кўллари, сталактитлари ва сталагмитларини ўрганиш энг ҳаяжонли саргузаштлардан биридир. Бу сирли ер ости оламига кирганингизда, ўзингизни фантастик фильмлардагидек ҳис қилмаслик мумкин эмас.

Дамлаташ ғори: Сталактитларнинг ажойиб дунёси

Туркиядаги ғор туризми ҳақида гапирилганда, шубҳасиз, хаёлга келадиган илк ғор Анталиянинг Аланя туманидаги Дамлаташ ғоридир. Ғор пастига кириш жойидаги 50 метрлик йўлакдан ўтиб, цилиндрсимон ковак орқали тушиш мумкин.

Ғор ажабтовур сталактитлари билан бир қаторда, нафас йўллари касалликларидан азият чекадиганлар учун фойдали бўлган ҳавоси билан ҳам машҳур. Астма билан оғриган беморлар 21 кунлик муолажалардан ўтадилар ва ҳар куни шифокор назорати остида маълум вақт давомида ғорда ўтиришади.

Баллижа ғори: шифобахш геологик мерос

Токатдаги Баллижа ғори 3,5 миллион йиллик тарихга эга. Ғорнинг геологик ландшафти глобал миқёсда камёб бўлиб, унда сталактитлар, сталагмитлар ва устунлар, парда травертинлари, ғор марваридлари ва ноёб пиёз сталактитлари мавжуд. Ўрганилмаган қисмлари туфайли сирли бўлиб қолаётган ушбу ғорда ҳозиргача аниқланган саккизта зал мавжуд.

Ғорнинг зиёратчилар учун очиқ бўлган қисмларини ўрганиш ҳар қадамда ҳайратга ва ҳаяжонга соладиган саёҳатга чиқишга ўхшайди. 2019 йилда ёрқин рангли калсит бирикмалари туфайли ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси вақтинчалик рўйхатига киритилган ғор чанг ва гулчанглардан холи ионлашган ҳавоси туфайли астма ва нафас қисилиши билан оғриган беморларни даволаш маркази вазифасини ўтайди.

Олтинбешик ғори: энг катта ер ости кўли

Туркия Ривиерасининг юраги бўлган Анталия саргузаштсеварлар орзусидаги машҳур манзил бўлиб, у ерда инсоният тарихининг изларини ўзида мужассам этган катта-кичик ғорлар жуда кўп. Урунлу қишлоғидаги Олтинбешик ғори ҳудуддаги биринчи дунёга машҳур ғордир.

Табиат мўъжизаси саналган ушбу ғор ўзига хос уч қаватли тузилишга эга бўлиб, Туркиянинг энг катта ва дунёдаги учинчи энг катта ер ости кўлини ўз ичига олади. Кўлдаги қайиқ саёҳатлари қарағай ўрмонлари ўртасидаги воҳага ўхшаб кўринадиган ғорга кириш имконини беради. Ушбу қаватнинг охирида 44 метрли вертикал травертин тузилмаларининг ҳайратланарли манзараси лол қолдириши турган гап.

Караин ғори: Палеолит ҳаётининг маркази

Анталия вилоятида жойлашган Караин мамлакатнинг энг муҳим табиий ғорларидан бири ва Палеолит даври топилмалари билан машҳур археологик манзилдир. Қолаверса, Караин палеолитдан Рим давригача бўлган даврларда яшаган одамларнинг ҳаёт тарзига оид топилмалар сақланадиган Туркиядаги энг катта ғор саналади.

Маълум бўлишича, ғорда топилган қолдиқларнинг баъзиларини Онадўлида энг қадимги инсонлар томонидан яратилган санъат асарлари ташкил этади. Караин ғори ҳам ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Каража ғори: Гумушҳаненинг ер ости саройи

Каража ғори Туркиянинг Шарқий Қораденгиз минтақасидаги энг гўзал шаҳар бўлмиш Гумушҳанеда жойлашган. Ғорда мафтункор сталактитлар, сталагмитлар, пиктограмма деворлари, девор травертинлари, ғор гуллари, ғор марваридлари, фил қулоқлари, травертин ҳовузлари ва ранг-баранг ғор атиргуллари мавжуд.

Ушбу қазилма ғор тўртта алоҳида эллиптик залнинг бир-бирига боғланиши натижасида ҳосил бўлган. Бу заллардан иккитаси вақт ўтиши билан сув оқиши натижасида ҳосил бўлган девор томчилари билан бўлинган ва залларнинг умумий сони олтитага етган.

Дупниса: Тракянинг машҳур ғор тизими

Дупниса ғори Киркларели вилоятининг Демиркўй туманидаги яширин хазина ҳисобланади. Тракядаги биринчи ва ягона туристик ғор бўлган Дупниса ҳар йили ўн минглаб зиёратчиларни қабул қилади. Тахминан тўрт миллион йил давомида ривожланаётган тузилманинг юқори қисми Куру ва Қиз ғорларини ўз ичига олади, ташриф буюрувчилар эса пастки қаватда Сулу ғорида кутиб олинади.

Дупниса оқ рангдан қизил ва жигарранггача бўлган турли хил рангларга эга ва ҳайратомуз сталактитлар, сталагмитлар, устунлар, пардалар, байроқ тошлари ва улкан ўлчамларга эга бўлган тош ҳовузларни ўз ичига олади. Ғорда 11 хил кўршапалак турлари яшайди ва баъзи ҳудудлар кўршапалакларнинг кўпайиши учун 15 ноябрдан 15 майгача зиёратчилар учун ёпиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш