Qidirish

01:05 / 2025-02-06 81 0 Мақолалар

Судьяларнинг нафси ҳакалак отганми ёхуд Ёдгоров ва Исломов тизгинни йўқотдими?

Одил судловни амалга оширувчи судьялар томонидан пора олиш жиноятини содир этилишига қандай унсурлар сабаб, бунга айбдор ким. Судьялар Олий кенгаши раисими ёки Олий суд раиси?

world-news

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан одил судловни амалга ошириш юзасидан шиддатли ишлар олиб борилаётган бир пайда адолат тарозисини ушлаб турувчи судьяларнинг пора олиш жиноятларини содир этилиши ачинарли ҳолат.

Маълумот учун, 2023 йил давомида 10 нафар, 2024 йил давомида эса яна 10 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилган. Хўш, бунга ким айбдор ва нима сабаб? Судьялар олий кенгаши раиси судьяларни назоратда ушлаб тура олмаяптими ёки Олий суд бўшлик қиляптими? Ёки уларнинг нафси шунчалик ҳакалак отиб кетганми?

Амалдаги қонунчиликка кўра вилоят, туман (шаҳар) судьялари Судьялар Олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланади. Олий суд раиси томонидан судьяларнинг иш фаолиятига раҳбарлик амалга оширилади.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, демак, Судьялар Олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан муносиб судьяларни тайинлаш ишлари етарлича амалга оширилмаяпти. Одамларда судьялик деган мартабали лавозимга лойиқлари эмас балки таниш-билиши борларгина тайинланмоқда, деган фикрлар уйғонган.

Судьялар Олий кенгашининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини кузатиш юқоридаги шубҳали фикрга бироз асос бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунинг 73-моддасига кўра, “Бир суднинг ўзида судьялик лавозимида бўлиш муддати, қоида тариқасида, икки йилдан кам бўлмаслиги керак” деб кўрсатилган.

Бироқ янги тайинланган судьялар икки йил бўлмаса ҳам ҳаттоки вилоят судига судья бўлиб тайинланаётганлигини кўриш мумкин. Судьлар олий кенгаши раисининг ўзи Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонун талабларига амал қилмагандан кейин у томонидан тайинланган судьялар қонунни менсимаслиги оддий ҳолат бўлиб кўринади.

2024 йил давомида Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш.Содиқов, фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судьяси А.Бердиев, жиноят ишлари бўйича Сергели туман судьяси А.Шомаҳмудов, Нурафшон туманлараро маъмурий суди судьяси А.Абдураззоқов, Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси С.Аллабердиев, жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг раиси Б.Тошпўлатовлар айнан Холмўмин Ёдгоров даврида тайинланган судялар қаторига киради.

Бундан келиб чиқадики, судьяларнинг коррупцион ҳолатга аралашиши яъни пора олишига Олий суд раиси эмас балки катта эҳтимол билан судьялар Олий кенгаши раиси Ёдгоров сабабчи.

Чунки Холмўмин Буврабоевич кадрларни танлашда уларнинг билимига, қанчалик адолатли эканлигига эътибор бермайди. Ёдгоров ўз истаги билан номзодларни судьяликка лойиқ деб топиб, одил судловни яъни суд тизимининг обрўсига путур етказмоқда.

Мисол, Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Эргаш Салиев Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган, Холмўмин Ёдгоров ҳам айнан Фориш туманидан. Жиззах вилоят судининг раиси Акрам Шукуров Ёдгоровнинг яқин инсони ҳисобланади.

Effect.uz ихтиёридаги маълумотларга кўра, Холмўмин Ёдгоров, Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Эргаш Салиев ўртасидаги яқин ҳамкорлик ўртасида кўприк бўлиб Жиззах вилояти суди раиси Акрам Шукуровнинг хизматлари бор.

Салиев ҳокимиятдаги даврида вилоятда ҳар қандай масалани суд қарори чиқариш билан ҳал этиш оқибатида фуқароларнинг норозилиги кўпайган. Кейинги мақолада айнан юқоридаги ҳолатлар ҳақида асосли равишда мулоҳаза боради.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш