Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 1

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 92

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 184

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 212

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 190

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 316

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 289

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 264

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

17:03 / 2025-02-01 592 0 Мақолалар

Судга формада келинг жаноб прокурорлар!

Адвокат Шоҳрух Мирзабеков Effect.uz ва Дарё.уз журналистлари иштирок этган суд жараёнларида прокурорларнинг формасиз эканлиги сабаби билан жараённи ОАВда ёритиш чеклангани тўғрисидаги воқеаларга муносабат билдирди.

world-news

Адвокатнинг айтишича, прокурорлар суд жараёнларида истаган формасида эмас балки расмий кийимида қатнашиши шарт ва лозим.

«Ижтимоий тармоқларда Наманган ва Тошкент вилоятидаги суд мажлисларида прокуратура ходимлари формада бўлмаганлиги сабабли тарафлар томонидан киритилган суд жараёнини видеога олиш тўғрисидаги илтимосномалар рад қилинганлиги ҳолатлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шунга кўра, бу бўйича ўзимнинг шахсий фикрларимни билдиришни жоиз деб ҳисобламоқчиман. Аслида, Бош прокурорнинг тегишли соҳавий буйруқларида прокуратура ходимлари суд мажлисларида расмий кийимда қатнашиши кераклиги қатъий белгиланган. Илгари судьяларнинг махсус кийим кийиши Қонунда бўлсада, намунаси расман тасдиқланмаганлиги сабабли улар ҳам суд мажлисларига хоҳлаган кийимида раислик қиларди.

Бироқ, 2019 йил 12 октябрь куни Олий Мажлис Сенати томонидан судьяларнинг махсус кийими тавсифи ва намунаси тасдиқлангандан сўнг барча судьялар суд мажлисларини махсус кийимларда олиб бормоқдалар».

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Наманган вилояти судида Шуҳрат Қурбонов раислигида бўлиб ўтган суд жараёнида, адвокат Зебо Комилованинг оммавий ахборот воситалари суд жараёнини ёритиши тўғрисида киритган илтимосномаси прокурорнинг прокуратура формасида эмаслиги сабаби билан рад этилганди.

Суд мажлиси бошлангач раислик қилувчидан жараённи видеотасвирга олиш учун рухсат сўралган. Раислик қилувчи прокурорга «Эътирозингиз йўқми?» дея мурожаат қилди ва вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори Бобур Маъруфовнинг «Мен бугун формада эмасман, шу сабабли видеога олишга рухсат бермаслигингизни сўрайман» деган жавобидан сўнг суд унинг узрини қабул қилди – илтимоснома рад қилинди!

Изоҳлар 0

Фикр билдириш