Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда болаларни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини мониторинг қилиш бўйича Болалар омбудсмани раҳбарлигидага идораларо ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилган. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ишчи гуруҳ таркибида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ва Болалар ташкилоти вакиллари фаолият кўрсатмоқда.

Йиғилишда республикада болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишнинг реал ҳолати ҳамда бу борада масъул давлат органлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинган.

Хусусан, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган 16 минг нафар ўқувчи болалар ўртасида ўтказилган сўровда ҳар 10 нафар боладан 8 таси бевосита ўз уйидан интернетга уланишини билдирган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Қонун талаблари бузилган ахборотларни бартараф этиш талаби билан 606 та хабарнома юборилган ҳамда мазкур йўналиш бўйича 5250 та ахборот ресурснинг идентификация маълумотлари тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғининг ахборот ресурслари реестрига киритилганлиги билдирилган.

Йиғилиш якунида ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилган.

Айни пайтда ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
