Сўнгги янгиликлар
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
АҚШда Чарли Кирк суиқасдида гумонланувчининг сурати эълон қилинди
Ўзбекистонда 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди
Ўзбекистон Ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлигидан ўзи воз кечган – ООК
Осиё Олимпия кенгашининг маълум қилишича, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ООКга 2025 йил сентябрь ойида Олимпия шаҳри қурилиши режалаштирилганидек, ўйинларни ўтказа олмаслиги ҳақида хат юборган.

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Ўзбекистон мезбонликдан чиққанидан кейин 2025 йилги Осиё ёшлар ўйинлари Баҳрайнда ўтказилишини эълон қилди.
ООК Ижроия кенгашининг 2 декабрь куни бўлиб ўтган онлайн йиғилишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ООКга 2025 йил сентябрь ойида Олимпия шаҳри қурилиши режалаштирилганидек, ўйинларни ўтказа олмаслиги ҳақида хат юборгани эшитилди.
ООК Бош директори жаноб Ҳусаин Ал Мусаллам 2025 йилги ўйинлар ёш чекловлари ва саралаш бўйича 2026 йилда Сенегалнинг Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар Олимпия ўйинлари билан боғлиқлигини, шунинг учун Осиё ўсмирлар ўйинларини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини айтди.
Баҳрайн олимпия қўмитаси, спорт майдончалари, турар жой ва тиббий хизматлар нуқтаи назаридан 2025 йилда ўйинларни ўтказишга тайёр эканликларини билдирди.
Баҳрайн Олимпия қўмитаси Бош котиби жаноб Фарис Ал Кухежи ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари раҳбарият, хусусан, БОК президенти шайх Холид бин Ҳамад Ал-Халифа томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
ООК Ижроия кенгаши 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг Баҳрайнда ўтказилишини бир овоздан маъқуллади ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига барча сармоялари учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон келажакда йирик тадбирларга мезбонлик қилиши мумкинлигини айтди.



