Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзингдан чиққан балога, қайга борасан даъвога?
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласида ота мерос ҳовлида умр ўтказаётган Гулсара Аҳмеджонова ва оиласининг охирги ўн йили турли низолар-у муаммолар билан ҳаловатсиз ўтди. Гулсара опа ўғли бўлмагани учун жияни Жавлон Даминовни менга келажакда ўғилдек қарайди дея ҳовлисига кўчириб келади. Жиян эса ажратилган ерни зудлик билан 6 сотих қилиб кадастр қилдиради. Энг қизиғи, уйга кириб чиқиш дарвозаси хам жиян чиздирган чизмада.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласида ота мерос ҳовлида умр ўтказаётган Гулсара Аҳмеджонова ва оиласининг охирги ўн йили турли низолар-у муаммолар билан ҳаловатсиз ўтди.
Гулсара опанинг ёлғиз қизи бор, ўғли бўлмагани учун жияни Жавлон Даминовни менга келажакда ўғилдек қарайди дея ҳовлисига кўчириб келади. 7 йил давомида бирга яшашади ва жиянига катта ҳовлининг бир чеккасидан уй қуриб олиши учун 5 сотихга яқин ер ҳам ажратиб беради.
Жиян эса ажратилган ерни зудлик билан 6 сотих қилиб кадастр қилдиради. Энг қизиғи, уйга кириб чиқиш дарвозаси хам жиян чиздирган чизмада.
Уйни дарҳол бегоналаштирган жиян келажакда холаси уйга қандай кириб чиқишини ўйлаб хам ўтирмайди.
Содда хола ҳовлисининг бир қисмини жияннинг бу фақат расмиятчилик учун деган сўзларига ишониб билиб билмай олди-сотди шартномасига имзо қўйгани эндиликда муаммони баттар чигаллаштирмоқда.
Жавлон Даминовнинг ўз холасини алдаб олган ерига кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берган кадастр ходими Убайдулла Раҳматуллаев Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти бирор бандига амал қилмаган холда жойига чиқиб ўрганмаган холда мунажжимлик қобилиятини ишга солибгина кадастр паспортини тайёрлаб берган.
Оқибатда Гулсара Аҳмеджонованинг уйи кириш дарвозасисиз қолмоқда. Давлат ходимининг бундай виждонсизлик ва қўпол хатосига нима сабаб бўлиши мумкин.
Қизиғи бу ҳолат бўйича кадастр ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, йўл қўйилган камчиликлар аниқланган, лекин ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Ҳозирда ушбу мулкий низо сохта ҳужжатлар билан тўғриланган 13:04:09:06:01:0286 рақамли кадаср ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш даъвоси Жиззах туманлараро маъмурий судининг адолатли судяси экани айтилаётган Ансатбой Қаражонов раислигида кўриб чиқилмоқда. Аминмизки, бу ишда ҳақ қарор топади.



