Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Президент Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди
Сўнгги йилларда Хоразмда тадбиркорлик, агросаноат ва хизматлар изчил ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбарининг йил бошидаги амалий ташрифи ҳамда унда белгиланган вазифалар бунга қўшимча суръат бағишлади.
Вилоятга келгуси йил 1,5 миллиард доллар инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган. Бу кўплаб корхоналар, иш ўринлари ва турмуш фаровонлигига асос бўлади.
Масалан, Қўшкўпир туманида 175 гектар ер саноат зонасига қўшиб берилса, 1 миллиард долларлик лойиҳаларга йўл очилади. У ерда электротехника, кимё, машинасозлик ва фармацевтика йўналишида 2 мингта иш ўрни яратилади.
Шовот каналининг ҳимоя зонаси 50 метрдан 25 метрга қисқартирилса, 30 миллион долларлик лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлади. У ерда 1 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 2,5 мингта янги иш ўрни очилади. Ғазовот ва Полвон каналлари атрофида ҳам 50 миллион долларлик лойиҳалар учун имконият бор.
Қишлоқ ва сув хўжалигида ҳам омилкорлик зарур. Масалан, Қўшкўпирда паррандачилик, Боғот туманида балиқчиликни кенгайтириш учун шароит етарли. Янгиариқда сув таъминотини яхшилаб, полиз, шоли ва балиқ етиштириш ҳисобидан 1,2 минг кишини ишли қилиш мумкин.
Ижтимоий соҳада ҳам таклифлар кўп. Хусусан, сифатли таълимга эҳтиёж юқори. Шу боис 44 та мактаб ва боғчани таъмирлаш, давлат-хусусий шериклик асосида янгиларини қуриш режалаштирилган. Шунингдек, Урганч, Боғот, Шовот ва Янгибозор туманида кўп тармоқли тиббиёт марказлари ташкил этиш мўлжалланган.
Давлатимиз раҳбари бу таклифларни мужассам қилиб, қарор лойиҳаси тайёрлаш бўйича кўрсатма берди. Имкониятларни натижага айлантириб, одамларни иш билан таъминлаш ва даромадини ошириш муҳимлигини таъкидлади.