Сўнгги янгиликлар
Дания экстремистик партия етакчиси муқаддас Қуръон китобини ёқиб юборди
Ўзбекистонда маҳсулотларни “Ҳалол” белгиси билан тамғалашга рухсат этилади
Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?
Алишер Усмоновнинг Германиядаги вилласи сотувга қўйилди
Туркия 23 та курд жангарисини ўлдирди
Ўзбекистонда февралдан бошлаб қандай ўзгаришлар кучга кирди?
Трамп Путин билан суҳбат ўтказиш режаларини яна бир бор тасдиқлади
Ўзбекистондаги 9 та банк бошқарувчилари жиддий жазоланиши мумкин
"We Global Football": Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қандай баҳоламоқда
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин "We Global Football" портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади. КХДР устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг мундиалда иштирок этиш имконияти оширилган.
Ўзбекистон миллий жамоасининг 4-турда Бирлашган Араб Амирликлари устидан қозонган ғалабасидан (1:0) кейин А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконияти 93,1 фоизга кўтарилган, Қатардан учралган мағлубиятлан кейин эса Сречко Катанец шогирдларининг имконияти 93,1 фоиздан 84,8 %га пасайтирилганди. Шимолий Корея устидан ғалабадан (1:0) кейин эса статистик портал Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш имкониятини 86,7 фоизга оширган.
Мамлакатимиз миллий жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун даъвогарлар орасида ҳамон Япония, Эрон ва Жанубий Кореядан кейинги 4-ўриндан жой олган.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг 3-турда Эрон билан дуранг (0:0) қайд этганидан кейин А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олиш имконияти 75,9 фоиздан 82,8 фоизга кўтарилган эди. 2-турда Қирғизистон устидан эришилган ғалабадан (3:2) кейин Ўзбекистоннинг имконияти 70,3 фоиздан 75,9 фоизга кўтарилган, ЖЧ-2026га чиқа олмаслик имконияти эса 1 фоиздан 0,4 фоизгача пасайтирилган эди.
А гуруҳидан Эроннинг ЖЧ-2026га тўғридан-тўғри бориш имконияти энг юқори баҳоланган – 99,6%. Портал Осиёдан Япония ЖЧ-2026 масаласини амалда ҳал қилган деб ҳисобламоқда – 100 фоиз.
Осиё миллий жамоаларининг 6-турдан кейин ЖЧ-2026га бориш имкониятлари (Wэ Глобал Фоотбалл талқини):
1. Япония – 100% (5-турдан кейин – 99.9 % эди)
2. Эрон – 99.6% (99.4 %)
3. Жанубий Корея – 99.2% (99.5 %)
4. Ўзбекистон – 86.7% (84.8%)
5. Австралия – 79.2% (72.3 %)
6. Ироқ – 77.9% (44.3 %)
7. Иордания – 21,4 % (45 %)
8. БАА – 12,6 % (8,6 %)
9. Саудия Арабистони – 11.4% (22,9 %)
10. Баҳрайн – 4 % (2.4 %)
Маълумот учун, Ўзбекистон навбатдаги турда 20 март куни Тошкентда Қирғизистонни қабул қилади. Миллий жамоамиз А гуруҳида пешқадам Эрондан (16) кейинги 2-ўринни (13 очко) эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учун Осиёга 8,5 ўрин ажратилган. Учта гуруҳдан 2тадан жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқса, гуруҳлардаги 3-4-ўриндаги жамоалар плей-оффлар орқали қолган 2,5та йўлланма учун кураш олиб боради. Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июн — 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексиканинг 16та шаҳрида бўлиб ўтади.