Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
1 тонна пахтага1 млн сўм субсидия олиш учун реестр шаклланиши керак
Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2024 йилдаги 574-сон қарорининг 2-бандида пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хом ашёси учун (пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилган пахта хом ашёси ҳамда уруғлик пахта бундан мустасно) Жамғарма маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

Ушубу қарорнинг 4-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қайта ишловчиларга етказиб берилган пахта хомашёси бўйича намунавий шаклда пахта етиштирувчилар кесимида тасдиқланган реестрни 2024 йил 1 декабрга қадар Жамғармага ҳамда тегишли тижорат банкларига тақдим этилишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.
Ушбу субсидия маблағлари имтиёзли кредитларни сўндириш билан бирга пахта етиштирувчиларнинг даромад манбаи ҳисобланади. Фермер хўжаликлари ва бошқа пахта етиштирувчи хўжаликларнинг моддий манфаатдорлиги оширади.
Агар 2024 йилнинг 1 декабрига қадар пахта етиштирувчилар кесимида реестр тасдиқланиб тақдим этилмаса пахта хомашёси учун субсидия маблағларини ажратилмасдан қолиши фермерларнинг эътирозларига сабаб бўлиши мумкин.
Шу боис, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши 2024 йил 20 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳамда Бош прокуратурага юқоридаги қарор талабларига мувофиқ жорий йил ҳосилидан етиштирилган пахта хомашёсини биржа савдолари орқали реализация қилган пахта етиштирувчилар кесимида тасдиқланган реестрни Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш Жамғармасига ва тижорат банкларига 2024 йил 1 декабрига қадар тақдим этиши ва субсидия ажратиши устидан назорат ўрнатишни сўраб мурожаат киритди.



