Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Ўзбекистонликларга «Бригада» сериали орқали таниш Сергей Безруков «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Россия Федерациясининг маданият ва санъат соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, халқларимизнинг анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, хусусан, кино ва театр йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин:
Безруков Сергей Виталевич — Россия Федерациясининг халқ артисти, Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри;
Лиепа Андрис Марисович — Россия Федерациясининг халқ артисти, балет артисти, режиссёр
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев