Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 163

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

22:47 / 2024-11-16 402 0 Спорт

Ўзбекистон ITKF каратэ-до бўйича Халқаро мусобақага мезбонлик қилди

Жорий йилнинг 14, 15, 16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спортнинг ITKF каратэ-до тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Халқаро турнир ўтказилди. Бугун, 16 ноябрь куни ушбу чемпионатнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

world-news

ITKF Халқаро анъанавий Каратэ-до Федерацияси 2014 йилдан буён Осиё Океания Каратэ-до Федерацияси аъзоси ҳисобланиб, ҳозирги кунда 70 дан ортиқ мураббийлари ва 5000 дан ортиқ спортчилари мавжуд.

ITKF каратэ-до президенти Шуҳрат Кушмуратовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон бундан олдин 1 марта Жаҳон чемпионати ва 4 марта Осиё чемпионатига мезбонлик қилган.

«Ушбу халқаро турнир: 6-8 ёш – болалар ва қизлар, 9-13 ёш – ёшлар ва қизлар, 14-18 ёш – ўсмирлар ва ўсмир қизлар, 19-21+ катталар ва аёллар, 40+ фахрийлар ўртасида бўлиб ўтмоқда. Айни пайтда мамлакатингизда 5 минг нафардан зиёд спортчилар ушбу спорт тури билан шуғулланиб келмоқда. Ўзбекистон бундан олдин ҳам 1 марта жаҳон ва 4 марта Осиё чемпионатига мезбонлик қилган. «ITKF Asia Oceania» президенти Ибраҳим Ал-Бакр (Ибраҳим Ал-Бакр) ҳам иштирок этмоқда», деган Шуҳрат Кушмуратов.

Тақдирлашда қатнашган Осиё-Океания ITKF Федерацияси президенти Иброҳим Ал-Бакр Чирчиқ шаҳрига биринчи марта келгани ва бу шаҳар унга ёққанини айтган.

«Авваломбор, ушбу чемпионатни ўтказишга яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримовга ўз миннатродчилигимни билдираман. Мен Чирчиқ шаҳрида биринчи маротоба бўлишим ва ушбу шаҳар ҳам менга жуда ёқди. Барча спортчиламизга ва тадбир ташкилотчиларига раҳмат айтмоқчиман. Ўйлайманки, келажакда ушбу университет билан ҳамкорлигимиз бардовом бўлади», дейди Осиё-Океания ITKF Федерацияси президенти Иброҳим Ал-Бакр.

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов келажакда ушбу спортнинг ривожига ҳисса қўшишига умид билдирган.

«Барчангиз халқаро турнинг «Traditional chempoionship karate open Tashkent» очилиш маросимига хуш келибсиз. Сўнгги йилларда мамлакатимиз спорт соҳасида жаҳон ареналарида катта ютуқларга эришиб келмоқда. Албатта, бу юртбошимиз томонидан соҳада яратилаётган етарлича шароитлари натижасидир. Университетимиз ITKF каратэ-до Федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Келажакда ушбу спорт турининг қамровини янада кенгайтиришда ўз ҳиссамизни қўшамиз деган умиддаман», Рашид Маткаримов.

Ушбу халқаро турнирнинг ёпилиш маросими тантанали тарзда ўтказилда ва ғолиб спортчилар тақдирланди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш