Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
175,4 млрд сўмлик 127 та давлат харидида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган
Кеча, 12 ноябрь куни АОКАда «Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ республика ижро этувчи ҳокимият органларида;
Адлия вазири ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ маҳаллий давлат ҳокимияти органларида;
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ республика даражасидаги бошқа давлат органлари ҳамда устав фондида давлат улуши бўлган юридик шахсларда Қонун кучга киргунга қадар унда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалаларни ўрганмоқда.
Агентлик томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида жами 1488 нафар бошқарув ходими 1653 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланиб, давлат органлари ва ташкилотларига 33 та тақдимнома киритилди.
Жами 175,4 млрд сўмлик 127 та давлат харидида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги, 22 та ҳолатда 23,9 млрд сўмлик давлат харидида рақобатни чекловчи усуллар орқали ғолиблик қўлга киритилганлиги аниқланди.
Агентлик тақдимномалари асосидамазкур давлат харидлари бўйича расмийлаштирилган баённома ва шартномалар
бекор қилинган.