Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Хитой Ўзбекистонда меҳнат мигрантларининг малакасини оширувчи марказлар очади
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Хитойнинг Нанкин политехника институти халқаро ҳамкорлик ва алмашинув департаменти директори Шан Вейлай билан музокара ўтказди. Бу ҳақда «Дунё« АА хабар берди
Унда Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзбекистонлик талабаларни Нанкин политехника институтида фундаментал касблар бўйича юқори малакали ихтисослашган мутахассислар этиб тайёрлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Меҳнат мигрантларининг малакасини ошириш учун Ўзбекистонда ихтисослаштирилган марказларни очиш масалаларига эътибор қаратилди.
Мавжуд бўлган салмоқли тажрибани инобатга олган ҳолда, Хитой томони ушбу соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Учрашув якунида таклиф этилган лойиҳа ва дастурларни батафсил муҳокама қилиш учун Нанкин политехника институти делегациясининг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.