Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 20

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 190

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 271

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

22:29 / 2024-11-08 954 0 Жамият

Тошкентнинг икки туманидаги 3500 хонадон газсиз қолди

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборганлиги сабабли Тошкентнинг икки туманидаги 3500 хонадон газсиз қолган. Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланиши айтилмоқда.

world-news

Экскаватор газ қувурига шикаст етказиши натижасида Яккасарой ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. 

Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборган.

Бунинг оқибатида, Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли бинолардаги 2400 та ва 1100 та ерли хонадон, шунингдек, Миробод туманининг Нукус, Абдулла Қаҳҳор, Дамариқ ва Ҳамид Сулаймон кўчалари истеъмолчилари вақтинча табиий газ тармоғидан ўчирилди.

Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш