Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
“Йил бошидан ҳозиргача 32 тадан кўп ис гази чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди” – ФВВ ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берди
2024 йил бошидан ҳозиргача 32 тадан кўп ис гази чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бўйича жорий йилнинг 7 ноябрь куни АОКАда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2022 йилда ис гази билан боғлиқ бўлган 84 та ҳолат 120 нафардан кўпроқ одамнинг ўлимига олиб келди. 2023 йилда шу каби 46 та ис гази чиқишига алоқадор ҳолат рўй берди.
Таҳлилларга кўра, ҳудудларда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
- газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;
- ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
- иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказмаслик;
- газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
- ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
- ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш шулар жумласидан.
Ёнғинларнинг 40 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 24 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 14 фоизи иситиш печларини қуриш ва ишлатиш қоидаларининг бузилиши, 10 фоизи болалар шўхлиги оқибатида ҳамда бошқа сабабларга кўра содир бўлган.
Айнан қиш мавсумида ўртача ҳар 3 та содир бўлган ёнғиннинг биттаси иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ёки носоз ва ностандарт иситиш мосламаларининг ишлатилишидан келиб чиққан ва аянчли оқибатларга олиб келган.
Вазирлик, шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга риоя қилишни сўради:
- ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланмаслик;
- электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга бўлган ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланиш;
- иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш;
- иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юбормаслик;
- газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширмаслик;
- газ жиҳозларини газ таъминоти идоралари мутахассисларидан тафтишдан ўтказиш;
- газ ускуналарини тартиб-қоида билан улаш;
- ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритмаслик;
- газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланиш.