Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 1

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 92

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 184

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 212

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 190

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 316

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 289

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 264

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

13:16 / 2024-11-04 344 0 Сиёсат

Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида муддатидан олдин овоз берди

Америка Қўшма Штатлари президентлигига Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррис мамлакатда 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган умумий сайловда муддатидан олдин овоз берди.

world-news

“Мен ҳозиргина почта орқали овоз бериш бюллетенимни тўлдирдим”, деди вице-президент Мичигандаги журналистларга. Эшиттириш Америка телекомпаниялари томонидан амалга оширилди.

“Менинг сайлов бюллетеним аллақачон Калифорнияга жўнаб кетди. Овозим у ерга етказилишига ишонаман”, дея қўшимча қилди сиёсатчи.

Ғазо секторидаги вазият ҳақида гапирар экан, у яна жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилишга чақирди.

Қўшма Штатларда навбатдаги умумий сайловлар 5 ноябрда бўлиб ўтади. Доналд Трамп ва Ҳаррис давлат раҳбари лавозими учун курашади. Трамп Американинг 45 президенти бўлган ва 2017-2021 йилларда лавозимда эди.

У 2020 йилги президентлик сайловларида демократ Жо Байденга ютқазди ва энди Оқ уйга қайтишга ҳаракат қилмоқда. Ҳаррис 2021 йилнинг январидан бери АҚШ вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Флорида штати университети маълумотларига кўра, сайловда 75 миллиондан ортиқ Америка фуқароси муддатидан олдин овоз берган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш