Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Синоптиклар 29 октябрдан 1 ноябргача қандай об-ҳаво кутилаётганни маълум қилди
Эртага, 29 октябрь Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5о илиққача, баъзи жойларда 2о совуққача пасаяди, кундузи 10-15о гача бироз кўтарилади.

30 октябрь куни фақат Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Совуқ ҳаво массаси мамлакатимиз ҳудудидан чекина бошлайди, ҳарорат кечаси 2-7о илиққача, кундузи 12-17о гача кўтарилади.
Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7о илиқ, атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-20о гача кўтарилади.
28-30 октябрда республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кузатилади.
28-30 октябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Пойтахтда: 28 октябрь куни биринчи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 10-12о дан кўтарилмайди.
29 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5о илиқ, кундузи 12-14о бўлади.
30 октябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6о илиқ, кундузи 13-15о бўлади.
31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6о илиқ, кундузи 16-18о бўлади.



