Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Исроил Мадримов 69 кг вазн тоифасида кучлилар қаторидан жой олди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов 154 фунт (69 кг) вазн тоифасида иккинчи рақамли боксчи сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда нуфузли “Тhe Ring” журнали хабар берди.
Рейтингда биринчи ўринни икки вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони ва ҳозирда WBА йўналишида камар соҳиби Теренс Кроуфорд биринчиликни эгаллаб турибди.
Тим Тсзюни даҳшатли накаутга учратган Баҳрам Муртазалиев эса кучли учликка якун ясаб берган. Баҳрам IBF йўналиши чемпиони ҳисобланади.
“Тhe Ring” рейтингига кўра, 69 килограмм вазн тоифасидаги дунёнинг энг кучли 10 нафар боксчиси билан танишинг:
1. Теренc Кроуфорд (АҚШ);
2. Исроил Мадримов (Ўзбекистон);
3. Баҳрам Муртазалиев (Россия);
4. Себастьян Фундора (АҚШ);
5. Виржил Ортис (АҚШ);
6. Сергей Богачук (Украина);
7. Тим Цзю (Австралия);
8. Хесус Рамос (АҚШ);
9. Чарльз Конуелл (АҚШ);
10. Брайан Мендоза (АҚШ).
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов охирги жангини шу йилнинг 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг баҳсли қарори натижасида имкониятни бой берди. Мадримов кейинги жангини украиналик Сергей Богачукка қарши ўтказади. Жанг 18 декабрга белгиланган Усик-Фюри кардининг co-main evant'и ҳисобланади.