Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
45 млрдга яқин энергия ресурслари соҳасидаги қарздорлик ундирилган – МИБ
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб бормоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 539 та ижро ҳужжатлари бўйича 22,4 млрд. сўм ҳамда "Ҳудудгаз" АЖ корхоналари фойдасига эса 4 686 та ижро ҳужжатлари бўйича 44,9 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилган. Шунингдек, суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилда бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича бўлимлар иш юритувига 30 мингдан ортиқ 41 млрд. сўмлик ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, кўрилган кескин чоралар натижасида 21 мингта ижро ҳужжатлари бўйича 16,8 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорларнинг номида бўлган 802 млн. сўмлик мол-мулклар белгиланган тартибда хатланиб, ҳозирда уларни сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда, шунингдек, 420 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик ундируви фуқароларнинг иш ҳақларига қаратилган. Ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.