Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчилар учун қўшимча қабул бошланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилаётгани ҳақида хабар берди.
Бунинг учун 25 сентябрга қадар my.uzbmb.uz орқали онлайн ёки бевосита таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилишлари лозим бўлади.
Ота-оналар ва абитуриентларнинг мурожаатларини инобатга олиб, шунингдек, касб эгаллаш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024/2025 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга қабул қилиш бўйича бир қатор имкониятлар тақдим этилади.
Биринчидан, бўш ўринлари (вакант) мавжуд бўлган коллеж ва техникумларга абитуриентлар тест натижалари асосида иккита мутахассислик фани (фанлар кетма-кетлигидан қатъи назар) мос бўлган тегишли касб (мутахассислик)ни танлашлари мумкин.
Иккинчидан, абитуриентлар таълим тилини ўзгартирган ҳолда коллеж ва техникумларнинг тегишли касб ва мутахассисликларини танлашлари ва танловда иштирок этишлари учун имконият яратилади.
Учинчидан, кириш имтиҳонларида иштирок этиб, my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали профессионал таълим муассасаларини танламаган абитуриентлар иш берувчилар билан тузилган шартномага мувофиқ коллеж ва техникумларга дуал таълим шакли бўйича тўғридан тўғри қабул қилинади.
Тўртинчидан, my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтмаган ёки кириш имтиҳонларида иштирок этмаган, бироқ коллеж ва техникумларда кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагидаги фуқароларга ёзма имтиҳонлар орқали тўлов-контракт асосида ўқишга киради.
«Коллеж/техникумларнинг кундузги таълим шакли касб ва мутахассисликлари учун танловда иштирок этмоқчи бўлганлар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқиш истагидагилар бевосита коллеж ва техникумнинг ўзига мурожаат қилишлари лозим», дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун ўқув жараёни 2024 йил 2 октябрдан бошланади.