Qidirish

00:09 / 2024-09-19 8779 0 Мақолалар

Бойсундаги конда одам ўлди, вазият қанчалик хавотирли?

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида 2 cентябрь куни технологик жараён бузилиши сабабли олтингугурт гази чиқиши кузатилган. Орадан 13 кун ўтиб, Ўзбекистон, Россия ва АҚШ экспертлари иштирокида кондан чиқаётган газ тўхтатилган. Аммо шундан кейин ҳам олтингугурт чиқиши натижасида 4 киши ҳалок бўлган, жабрланганлар бор.

Бу маълумотни президенти матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади. Асадовнинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёевга реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот берилмоқда.

ЎЗИ НИМА БЎЛГАН ЭДИ?

2 сентябрь куни туманнинг «Кўлқамиш» МФЙ ҳудудида жойлашган конда технологик жараённинг бузилиши сабабли олтингугурт гази сузиб чиққан ва натижада аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, техноген фожиа оқибатида фуқаролар жароҳатланмаган, ўлим ҳолати кузатилмаган. Вазиятни профессионал баҳолаш мақсадида воқеа жойига Ўзбекистон, шунингдек, Россия ва АҚШ экспертлар жалб қилинган.

Ушбу жараёнда барча тегишли вазирлик ва ташкилотлар жалб этилган ҳолда, тезкор штаб ташкил қилингани техноген офат асоратларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилган ва 15 сентябрь куни соат 16:50 да сизиб чиқиши тўхтатилган.

17 сентябрь куни ушбу газ конида яна содир бўлган янги авария оқибатида тўрт нафар киши ҳалок бўлган. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ дарҳол хабар берилган.

Бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош прокуратура Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев вафот этганлар ҳақида хабар бераркан, уларнинг сони 2 нафарни ташкил этишини айтган эди. Аммо бу кўрсаткич кечга бориб яна икки нафарга кўпайди. Бу эса Бойсундаги вазият жуда ҳам жиддий ва хавотирли эканлигидан дарак бермоқда.

Ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритилганида уларнинг 2 нафари Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидан яна 2 нафари эса Бойсуннинг ўзиидан эканлиги маълум бўлди. Марҳумларнинг дафн маросими 18 сентябрь куни бўлиб ўтган.

Тармоқларда авария оқибатида вафот этган фуқароларнинг оила аъзоларига компенсация тўлаб берилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу ўринда савол туғилади?  Техноген оқибатида вафот этган инсонларнинг оила аъзоларига қанча миқдорида конпенсация тўлаб берилади? Ушбу савол очиқлигича қолмоқда... Маълум бир миқдордаги моддий таъминот аниқ эмас. Ҳукумат буни очиқлашга қанчалик тайёр?

Шунингдек, янги портлаш оқибатида бир неча киши жабрланган, уларнинг қанча эканлиги тўғрисида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинку олтингугурт (водород сулфид) гази бевосита асаб тизимига таъсир қилувчи заҳарли газ ҳисобланади. У ҳид билиш нервини фалаж қилиш хусусиятига ҳам эгадир.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Жусипбек Казбековнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида табиатга етказилган зарарлар ҳисоб китоб қилинади. Унинг таъкидлашича, ҳисоб-китоблар охирига етгач, ўрнатилган тартибда очиқланади.
Бундан ташқари, вазир ўринбосари ҳозирда кондан водород сульфиди меъёрдан ортиқ чиқиши кузатилмаганини, у ерда техник ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳодиса бўлганини айтар экан, кечаги меъёрдан ортиқ бўлгани кузатилмади, биз 7 хил ҳар хил газларни ўлчаяпмиз, ундай нормативдан ошиш ҳолатлари кузатилмаган деди Казбеков.

Бугун, 18 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев ва Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирокида «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида содир бўлган техноген ҳодиса юзасидан брифинг ўтказилган.

Брифингда қуйидагилар маълум бўлди:

Бойсундаги М-25 конидан газ сизиб чиқиш ҳолатига доир очиқланган расмий маълумотлар:

- 15 сентябрда водород сулфид газининг сизиб чиқиши тўхтатилди ва қудуқ беркитилди;

- 17 сентябрь куни соат 16:00 да 604-сонли қудуқда юқори босимли водород сулфид газининг сизиб чиқиши қайд этилди;

- воқеа жойида бўлган 4 нафар мутахассис ҳалок бўлди, 11 киши тан жароҳати олди ва касалхонага ётқизилди – улардан 9 нафари аллақачон уйига жўнатилган, яна 2 нафари яқин кунларда чиқарилади;

- кон 1975 йилда очилган бўлиб, оғир кон-геологик шароит туфайли ўзлаштирилиши энг қийин конлардан бири ҳисобланади. Мураккаб геологик тузилиш кўп сонли структуравий бузилишларнинг мавжудлиги, филтрация-сиғим хусусиятларининг катта хилма-хиллиги билан боғлиқ.

- кондаги ишлар мамлакатда газ қазиб олишнинг камайиши ва аҳоли ўртасида истеъмолнинг кўпайиши муносабати билан қайта тикланди, чунки М-25 ҳозирда Ўзбекистондаги энг йирик ўзлаштирилмаган газ кони бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш