Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Навоийда Мерей Омонбоевадан “жабрланган” МЧЖ таъсисчиси фирибгарликда айбланмоқда
Навоийда бир уйни бир нечта фуқарога сотгани ва уйлар ўз вақтида топширилмаётганидан норози фуқароларни эшитишга борган Demokrat.uz журналистларига босим қилингани ҳақида хабар берилган эди.
ОАВ ходимларига беихтиёр босим қилганлар “BRIGHT INDUSTRY BUILDINGS THE FUTURE” МЧЖ вакиллари бўлиб, фуқаролар ўз интервьюларида қурувчи томонидан алдангани, уларга ваъда қилинган уйлар ўз вақтида топширилмаётгани, айримлари эса бир хонадон бошқа фуқароларга ҳам сотилганини билдирган.
Аммо бу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар оммавий ахборот воситаларида ёритулгунга қадар сукут сақлаб келган. Яъни иш бўйича фуқароларнинг аризаларини беписанд қолдиришган. Шунингдек, сал нарсага хозир-у нозир ҳокимлик ва бошқа масъул идоралар негадир бу ҳолатга узоқ вақтдан буён кўз юмган.
Ва ниҳоят 20 август куни фуқароларнинг мурожаатларига асосан “BRIGHT INDUSTRY BUILDINGS THE FUTURE” МЧЖ мансабдор шахсларига ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми а-банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов тергов ҳаракатлари бошланган.
Жамият мансабдорлари Навоий шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйдаги 140 та хонадонни сотиш бўйича фуқаролар билан 374 та шартнома тузиб, ушбу хонадонларнинг 32 тасини 68 нафар фуқарога сотиб, тушган пул маблағларини ўз шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, талон-тарож қилишгани келтирилган. Тергов бу ишлар ортидан етказилган зарарни 9 млрд 576 миллион сўм дея баҳолаган.
Очиқ манбаларга кўра, "BRIGHT INDUSTRY BUILDINGS THE FUTURE" МЧЖнинг ягона таъсисчиси Меҳрож Саматович Раҳматов.
У аввалроқ Савдо-саноат палатасининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага доир жиноят ишида жабрланувчи сифатида қайд этилган. Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, ишда жабрланувчининг ўзи фирибгар бўлиб чиқаётгани жуда ҳам қизиқ ҳолат.
Маълумот ўрнида, ССП Навоий бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан очилган жиноят иши 18 сентябр куни Навбаҳор туман судида ёпиқ тарзда бўлиб ўтади.
2024 йил 6 мартдан буён Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мерей Омонбоева жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми а банди билан (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик ишларида) айбланмоқда.
Бундай жиноят учун БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мавжуд. Жиноят иши судя Алишер Файзуллаев раислигида текширилади.
Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг апрел ойида ҳам Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Келтирилишича, Омонбоева Навоий шаҳри ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркорлар (юқоридаги) дан катта миқдорда пул олгани айтилган.
27 ёшли Мерей Омонбоева 2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Ҳозирги лавозимидан олдин, “Зарафшон” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2021 йил Кармана туманидаги қуёш фотоелектр стансиясини ишга тушириш маросимида у давлат раҳбарига “сизнинг келганингиздан “дух” олдик” -деганди. Шавкат Мирзиёев унга Президент совғаси сифатида Nexia 3 ҳадя қилган.