Сўнгги янгиликлар
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Бурдур: тарих, маданият ва табиат гавҳари
Ўзбошимча фуқаролар сабаб жамият ва давлат манфаатларига 460 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Келаси йилдан футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади
Терговчининг шахсий адовати ҳоким ёрдамчисини қамоққа етакламоқда...
Хоразм вилояти Шовот тумани Қўшкўпир маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Жалолиддин Қурбонов Президентга мурожаат йўллади. Қурбоновнинг айтишича, Шовот ИИБдаги Қудрат исмли терговчи томонидан босим ўтказилиб, қамаш билан қўрқитилган.
ИИБ терговчиси Қурбоновни имтиёзли кредитни ўз манфаати йўлида ишлатганликда айблаган, агар пулларни қайтармаса, уни қамашини айтган. Қурбоновнинг айтишича, терговчининг унга нисбатан шахсий адовати бор ва айнан ҳозир имкониятдан фойдаланиш вақти.
Маълумки, ҳоким ёрдамчиларининг фуқароларга кредит беришда тавсияси керак бўлади, аммо бу билан кредит тасдиқланди дегани эмас, жараённи банк ҳам мониторинг қилиши керак.
Тўғри, ҳоким ёрдамчиларининг найранглари ҳақида кўп эшитамиз, аммо Республикадаги 10 мингга яқин ёрдамчиларнинг ҳаммаси ҳам фирибгар, ўғри бўлиб чиқмаяпти.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчилари орасида ҳокимликка даъвогарлар борлигини таъкидлар экан, уларни турли мажлислар ва ортиқча юкламалар билан қийнаганларга сиёсий баҳо бериши ҳақида масъулларни огоҳлантирган.
Бироқ шунга қарамай, ҳудудларда ҳоким ёрдамчиларига бўлаётган муносабат ўзгармагандек гўё, чунки бир туманнинг ўзида икки ҳоким ёрдамчиси билан бу каби ноҳақлик содир бўлмоқда. Амалда бўлиб турган ҳоким ёрдамчиларининг бу ҳақида гапирадиган тиллари афсуски бойланган, гапирса, ишдан ҳайдалади ёки турли босимларга учрайди.
Хуллас, ёрдамчиларнинг ваколатлари, қўллари билан кўп ишлар амалга оширилсада, барибир натижада ҳоким ёрдамчилари ҳокимнинг қўпол қилиб айтганда “югурдаклари” ҳисобланади.
Вазият жиддийлашмасдан аввал, тегишли ташкилотлар бу борада зарурий ва қатъий чораларни кўриши керак. Президентнинг маҳалладаги вакилларига нисбатан муносабат ўзгариши даркор.



