Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:41 / 2024-08-20 437 0 Жамият

Жиззахдаги боғчада икки бола овқатдан заҳарланди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг овқатдан заҳарланиши қайд этилди. Бу ҳақда болалар омбудсманига хабар келиб тушган.

world-news

Болалар омбудсмани сўрови асосида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан мазкур ҳолат ўрганилганда ҳолат 2 август куни содир бўлгани аниқланди. Хусусий боғчада тарбияланаётган И.Ф. (қиз бола, 2020 йилда туғилган) ва С.Т. (қиз бола, 2019 йилда туғилган) тана ҳарорати кўтарилгани сабабли ота-онаси туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Болалар овқатдан заҳарланиш ташхиси билан гумонланиб, юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича шу куннинг ўзида ушбу нодавлат таълим ташкилотида тарбияланаётган 14 нафар бола ҳам туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида шифокорлар кузатувига олиниб, зарур муолажалар олиб борилган. Уларда соғлиғидан шикоятлар аниқланмагани туфайли уйларига жавоб берилган.

Шунингдек, эпидемиологик суриштирув давомида болаларга нонушта пайти берилган озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда Пахтакор тумани прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Тайинланган тегишли экспертиза натижасидан келиб чиққан ҳолда прокуратура томонидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш