EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Муфтий 4 та туман бош имомини ишдан олди, яна 1 нафарига «ҳайфсан» берди

Муфтий 4 та туман бош имомини ишдан олди, яна 1 нафарига «ҳайфсан» берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров раислигида республикадаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ўз вазифасига виждонан ёндошмаган, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондиришда жиддий саъй-ҳаракат қилмаган ва имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 та туман бош имоми ишдан олинди ва 1 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди.

Жумладан:

- Сурхондарё вилояти Термиз тумани бош имоми Очилов Яҳё;

- Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани бош имоми Маматқулов Мамаюсуф;

- Андижон вилояти Шаҳрихон тумани бош имоми Турғунов Иззатуллоҳ;

- Тошкент шаҳар Сергели тумани бош имоми Ахбутаев Эшмурод эгаллаб турган ушбу лавозимларидан озод этилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Сўх тумани бош имоми Камолов Воҳиджонга интизомий чора кўрилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING