EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Украина Путиннинг қадрдонини русларга қайтарди

Украина Путиннинг қадрдонини русларга қайтарди

Россия ва Украина Туркия ташаббуси билан 200 нафар ҳарбий асирни алмашди, улар қаторида Путиннинг “қадрдони” Виктор Медвечук ҳам бор. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясида маълум қилди. 

У асирлар билан алмашишни урушни тугатиш йўлидаги муҳим қадам деб атаб, Путин ва Зеленскийга миннатдорчилик билдирди.

“Шунингдек, бу жараёнга ҳисса қўшган барча дўстларимга миннатдорчилик билдираман” — деди

ДХР ахборот вазири ўринбосари Даниил Безсоновнинг таъкидлашича, алмашиш натижасида Харков йўналишида асирга олинган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, россиялик ҳарбий учувчилар озод этилган.

Қайд этиш жоиз, асирлар билан айирбошлашув доирасида Киев Москвага сиёсатчи Виктор Медведчукни ва 55 нафар россиялик ҳарбийларни топширди

Ермакнинг сўзларига кўра, Медведчук 215 нафар украин ҳарбийлари, шу жумладан, Мариуполдаги “Азовстал” заводи ҳимоячилари ва “Азов” полки қўмондонлигига алмаштирилган. Шунингдек, Украина томонида жанг қилиб, асирликка тушган ўн нафар чет эллик ҳам қайтарилган. 

Украина Хавфсизлик хизмати қайд этишича, Медведчукнинг айирбошланиши унинг ишлари судда кўриб чиқилишига халал бермайди. 

Украина президентининг айтишича, айирбошлашув шартларига кўра, полкнинг беш командири уруш охиригача Туркияда бўлиб туради. Ҳарбийлар Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг шахсий ҳимояси остида бўлади.

Маълумот ўрнида, “Мухолифат платформаси – ҳаёт учун” партияси раҳбари Виктор Медведчук россияпараст сиёсатчи сифатида танилган ва ОАВ уни “Владимир Путиннинг қадрдони” деб атайди.

2021 йилда Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари Медведчукка давлатга хиёнат ва “миллий бойликларни талон-тарож қилишга уриниш” бўйича иккита айблов қўйди. Медведчук уй қамоғига олинган, хабарларга кўра, у Россия Украинага бостириб кирган дастлабки кунларда қочиб кетган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING