Сўнгги янгиликлар
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
Дам олиш кунлари салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади.

Дам олиш кунлари салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.
Синоптикларга кўра, шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида, якшанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +33…+36 даража бўлади.
Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси +19…+21 даражагача, кундузи +27…+29 даражагача пасаяди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5−10 м/с тезликда эсади, 10−15 м/с гача кучайиши мумкин.



