Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 10

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 188

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

23:47 / 2024-08-16 702 0 Жамият

Суд эндиликда депутатларга ҳисобот топширмайди, аммо жамоатчиликка ОАВ орқали ахборот беради

world-news

Президент томонидан 14.08.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-943-сон Қонун имзоланди.

Эндиликда Халқ депутатлари кенгашлари суд раисларини суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитишмайди. Таъкидланишича, мазкур чора суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу талаб 2018 йилда жорий этилган эди.

Бундан ташқари, эндиликда суд раислари ҳар чоракда ОАВ орқали жамоатчиликни ўз фаолияти ҳақида хабардор қилиб боришади.

Шу билан бирга, судьяни қамоққа олиш шартлари ўзгармоқда. Илгари судьяга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси фақат унга нисбатан ўта оғир жиноят ёки одам ўлимига сабаб бўлган қасддан бошқа жиноят содир этганликда айб қўйилган ҳолларда қўлланилиши мумкин бўлган бўлса, эндиликда ушбу эҳтиёт чорасини судья томонидан оғир жиноят содир этилганда ҳам қўллаш мумкин. Мазкур қонун 14.08.2024 дан кучга кирган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш