Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Сирдарёда фермерлар инқирози: Шоли майдонларига мажбурлаб, эктирилган пахтанинг расвоси чиққан, жавобгар йўқ...
Сирдарё туманидаги шоликор фермерлар ер майдонлари олиб қўйилишидан хавотирда. Прокуратура биносига бот-бот чақирилаётган фермер хўжалиги раҳбарлари ушбу идорада кўрсатилаётган ҳужжатлар сохта эканлигидан нолишади.
Асосий фаолияти шоли экиш билан боғлиқ фермерлар вилоят ҳокимининг мажбуран пахта эктириш сиёсатидан ҳам ранжишган. Чунки, Шоликор ҳудудидаги ерлар асосан ботқоқликлардан иборат, ер майдонларида кўпинча шоли экиб, барака топиш мумкин холос.
Қўшимчасига фермерлар уларга нисбатан кундан-кунга босимлар кучаётгани тўғрисида гапирар экан, турли ташкилотларга ёрдам сўраб, йўллаган мурожаатлари бунинг асосий сабабларидан бири эканлигига гувоҳлик беришмоқда. Туман ҳокимлигининг сохта ҳужжатларни далил тариқасида келтириб, уларга бор айбни тўнкаётгани эса умуман ортиқча.
Ботқоқликка мажбурлаб эктирилган пахта деҳқонларга тегишли бўлмаган сабабларга кўра, униб чиқмасада, Сирдарёда бирор идора уларнинг аҳволи билан қизиқмаяпти. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров бу ишлар ҳақида қандай фикрда?