Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Инсоният сувни кўз қорачиғидек асрашга мажбур…
Олимлар сайёрамиздаги илк тирик мавжудотлар сувда пайдо бўлганини таъкидлашади. Миллион йиллардан буён сув тириклик эволюциясига ҳам, ер сайёрасининг географик шаклию, иқлим ўзгаришларига ҳам беқиёс таъсир кўрсатиб келмоқда.
Сувсиз ҳаёт йўқ. Ўзбекистонда сувга нисбатан одамларнинг истеъмол маданиятини оширишга хизмат қилувчи асосий ташкилотлардан бири «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳисобланади.
Бугун, 15 август куни шу сабаб мазкур ташкилот томонидан ичимлик суви, шунингдек, оқова сув тармоқларига ноқонуний уланишларни олдини олиш ҳамда бу борадаги муаммо ва ечимлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда «Ўзсувтаъминот» АЖ масъуллари мавзуга доир янгиликлар бўйича таклиф этилган ОАВ вакилларига маълумот берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда аҳоли орасида тўлов интизомини шакллантириш, марказлашган тоза ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан салмоқли ишлар бажарилмоқда.
«Бунинг натижасида жойларда истеъмолчилар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилиб, етказилган зарар тегишли тартибда ундирилмоқда» — дейди Ўзсувтаъминот АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов.
Маълумотларга кўра жорий йилда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий акциядорлик жамиятлари томонидан сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 7,7 мингта ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.
Энг юқори кўрсаткичлар:
1. Тошкент шаҳри–1,4 мингта;
2. Фарғона вилояти – 1,3 мингта;
3. Сирдарё – вилояти 1,2 мингта.
Мазкур қонунбузарликлар туфайли акциядорлик жамияти манфаатларига жами 68 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бундан ташқари, ушбу давр мобайнида акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий акциядорлик жамиятлари томонидан республика бўйича 22,4 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган. Ушбу ҳолатларнинг 12,4 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Таъкидлаш жоиз, ўтган давр давомида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича 117,6 минг нафар истеъмолчидан жами 343 миллиард сўмлик маблағни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.
Шу жумладан, шартнома асосида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси орқали суд органларига киритиш учун 301,6 миллиард сўмлик 70,2 мингта қарздор истеъмолчи ҳужжатлари тақдим этилган бўлиб, бугунги кунда Савдо-саноат палатасида 19,9 миллиард сўмлик 11,9 мингта иш ҳужжатлари кўриб чиқиш жараёнида турибди.