Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Наманганда икки нафар ИИО ходимини пичоқлаган фуқарога жиноий иш қўзғатилди
Наманган вилоятида фуқаро ички ишлар ходимларига жароҳат етказди. Бу ҳақда туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 29 июль куни соат 20:50 да Учқўрғон тумани Фарғона маҳалласида содир бўлган. Ўша куни мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, К.Қ. исмли шахс аҳоли тинчлигини бузаётгани ва жанжал қилаётганини хабар қилган.
Ҳудудга тунги хизматга бириктирилган 2 нафар профилактика инспектори ҳодиса жойига етиб бориб, К.Қ. томонидан содир этилаётган безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган.
Аммо фуқаро ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Қўлидаги хўжалик пичоғи ҳамда ёғоч бўлаги билан уларни уриб жароҳат етказган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчи қамоққа олинди, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.