Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Россияда тунги клубни ёқиб юборган ўзбекистонлик мигрантлар узоқ муддатга қамалди
Россиянинг УФА вилояти суди қасддан тунги клубни ёқиб юборган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукмини ўқиди.
Маълум қилинишича, икки нафар ўзбекистонлик йигитлар 2023 йил сентябрь ойининг охирларида маст ҳолатда УФА вилоятидаги “Меet Point” тунги клубига киришмоқчи бўлишган, аммо қўриқчилар уларни муассасага киритмаган.
Қўриқчилардан қасд олиш мақсадида йигитлар яқин атрофдаги ёқилғи қуйиш шохобчасидан бензин сотиб олиб, уни клубнинг кириш қисмига ва қўриқчиларга сепиб, ёқиб юборишган. Ушбу воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган, тунги клуб ходимлари юзага келган ёнғинни ўзлари ўчиришга муваффақ бўлишган.
Ўз навбатида, эркаклар Москвага учиб кетишга ҳаракат қилишган, аммо улар аэропортда қўлга олиниб, уларга бир қатор моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилган.
«Суд бир судланувчини 11 йилга, унинг шеригини эса 10 йилга озодликдан маҳрум қилди, ҳар иккала маҳкум ҳам жазони қаттиқ тартибли ахлоқ тузатиш колониясида ўташади. Шунингдек, улардвн 200 минг рубль миқдорида маънавий зарар ундирилди», - дейилади хабарда.