Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 1

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 92

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 184

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 212

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 190

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 316

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 289

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 264

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

00:09 / 2024-08-09 711 0 Жамият

Энди «маҳалла қўшиқчилари» ҳам лицензия асосида ишлайди

Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

world-news

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан бошловчилар, раққосалар, созандалар томонидан ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарда, тўйларда хизмат кўрсатиш, (ФҲДЁдаги маросим, «ош бериш» маросими, кечқурунги никоҳ тузиш — «никоҳ тўйи» маросими, «келин салом» маросими), «суннат тўйи» маросимида хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда — клублар, дискотекаларда  хизмат кўрсатиш лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади.

Яъни, бошловчилар, тадбирларда иштирок этувчи раққосалар, созандалар ўз хизматларини лицензия асосида олиб боришлари белгиланган. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддасига асосан - лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, муассаса Концерт-томоша, тўй-маросимлар ва бошқа тадбирларни амалга оширишда иштирок этувчи бошловчилар, раққосалар, созандалар лицензиясиз фаолият олиб бормаслигини, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш