Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Имом Ал-Бухорий ва Ибн Синога тегишли нодир асарларнинг қадимий нусхалари Ар-Риёддан топилди – Ислом цивилизацияси маркази
Имом Ал-Бухорий ва Ибн Синога тегишли нодир асарларнинг қадимий нусхалари Ар-Риёдда жойлашган Қирол Фадҳ номидаги миллий кутубхонада экани аниқланди.
Саудия Миллий кутубхонаси бугун фондининг бойлиги, адабиётларнинг ноёб ва қадимий экани билан алоҳида ўринга эга. Унинг китоблар ва қадимий ҳужжатлар, артифактлар сақланадиган бўлимида 6 мингдан зиёд манбалар бор. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси мазкур миллий кутубхонада юртимиз замини билан боғлиқ ноёб манбаларга дуч келди.
Биринчи тошбосма китоб – милодий 1592 йилда Италияда нашр этилган Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китоби, XI асрга тааллуқли, ҳижрий 540 йилда кўчирилган Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» асари делегация аъзоларига намойиш этилди. Айтиш жоизки, ҳар икки асар илмий жамоатчилик учун ғоятда муҳим манбалар ҳисобланади ва аждодларимизнинг дунё тамаддуни, илм-фан ривожига қўшган бемисл ҳиссасини кўрсатади. Миллий кутубхонага ташриф давомида ҳар икки китобдан факсимиле нусха олиш билан боғлик ҳамкорликнинг келгусидаги муҳим жиҳатлари келишиб олинган.
— Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий инновацион музейи экспозициясини яратишда халқаро ҳамкорлик ҳамда тажриба алмашиш масаласига алоҳида тўхталиб, муҳим топшириқлар берилган эди. Бу вазифалар бугун фаолиятимизни янги босқичга олиб чиқяпти. Саудия Арабистонига қилинган бу сафар давлат раҳбари берган топшириқларни юқори даражада, сифатли бажаришга ёрдам беряпти. Хорижий мамлакатларга қилинадиган илмий сафарлар бугунгидек ноёб манбаларни аниқлашимизда ёрдам беряпти.
Ҳар икки китоб ҳам жуда қадимий. Шунинг билан бирга юртимиз алломаларининг жаҳон ва ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини ёрқин намоён этади. Биз ушбу китобларни тадқиқ этиш билан боғлиқ ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик. Бугун сафаримиз давомида қай бир манзилда бўлмайлик, улар Янги Ўзбекистондаги ўзгаришларни, айниқса давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тарихни ўрганиш ҳамда илмий-маданий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни эътироф этишяпти, — деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳамда мазкур кутубхонанинг халқаро бўлим бошлиғи, бош менежери Абдулазиз Алзеер ва қўлёзмалар департаменти раҳбари Талал Алшамирс бир даврада ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишган.
Миллий кутубхона масъулларига сўнгги йилларда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан диний-маърифий соҳаларга катта эътибор берилаётгани, ана шу ишларнинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилаётгани, унинг контентини янги мазмун билан бойитишда халқаро тажриба ўрганилиб, илмий доира вакиллари билан мулоқот майдони ташкил этилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан нашр этилган «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» китоб альбомининг 20 та жилди кутубхонага Ўзбекистон номидан туҳфа қилинган.
— Бизда кўплаб манбалар, нодир китоблар бор. Аммо уларнинг энг мўътабарлари Мовароуннаҳр алломаларининг асарларидир. Биз айни вақтда мавжуд фондни каталоглаштиряпмиз. Илмий тадқиқ этишда эса, Бухорий авлодлари сифатида кўмагингиз лозим бўлади. Ўз навбатида, биз ҳам ҳар қандай ҳамкорликка тайёрмиз. Бу фолиб борилаётган ишлар давлатингиз раҳбари ташаббуси ва хайриҳоҳлиги асосида бўлаётгани эса, бизни янада мамнун этди. Ўзбекистон илм аҳлига мулоқот қилиш ва исломнинг асл моҳиятини тушунишда платформага айланиб боряпти, — деди Қўлёзмалар департаменти раҳбари Талал Алшамирс.
Делегация аъзолари айни вақтда ўз ишини Подшоҳликнинг Жидда шаҳрида давом эттиряпти.
Элёр Гўрўғлиев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ахборот мультимедиа бўлими бошлиғи