Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Навоий вилояти хитойликлар билан ўзаро манфаатли бўлган улкан келишувларга эришди
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, делегация хизмат сафарининг илк куни навоийликлар Сиань шаҳрига ташриф буюрган. Сиань шаҳрида Навоий – Сиань ҳудудлари ўртасида инвестициялар, саноат ва савдо ҳамкорлигига бағишланган ишбилармон доира вакиллари учрашуви бўлиб ўтган.
Учрашувда Сиань шаҳри ишбилармон доира вакилларига вилоятнинг инвестицион ва саноат салоҳияти, вилоятда замонавий турар-жой мажмуалари ва автомобиль йўллари қурилишининг истиқболлари ҳамда вилоятнинг “драйвер” соҳалари ҳисобланган кимё, қурилиш материаллари, электротехника, текстиль ва бошқа саноат тармоқларида амалга оширилиши мумкин бўлган 50 дан ортиқ инвестицион лойиҳа таклифлари юзасидан тақдимот қилинган.
Шунингдек, учрашув давомида Сиань шаҳрининг бир қатор компаниялари билан музокаралар ўтказилди. Хусусан, “Xiangshui Changyang Chemical Co Ltd” компанияси таъсисчиси Ju Donglian билан музокаралар олиб борилган. Музокаралар якунлари бўйича вилоятда кимё техно парки ташкил этиш юзасидан келишувга эришилган.
Бундан ташқари, “Dongguan Huaxin Laser Technology” Co., Ltd компанияси билан вилоятда ҳар хил қувват ва ўлчамдаги энергия тежамкор электродвигателларини ишлаб чиқариш ҳамда маънан эскирган электродвигателларни таъмирлаш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш лойиҳаси юзасидан келишувларга эришилган.
“Xian Jiashen Trading” Co., Ltd” компанияси директори Chen Rujia билан вилоятда қуёш энергияси асосида ишлашга ихтисослашган иситиш тизимлари (гелиоколлектор), шунингдек мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлашни ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилган. Музокара якуни билан, мазкур компания билан мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Яна бир “Shaanxi Roenter International Supply Chain” Co., Ltd компанияси бош менежери Сара Хэ билан вилоятнинг М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлига параллель равишда 43 км.лик пуллик автомобиль йўлини қуриш копцепцияси муҳокама этилган.
Хитой томони компания мутахассисларидан иборат бўлган ишчи гуруҳи тузилиб, Навоий вилоятига ташриф буюриши ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан техник-иқтисодий асосномаси ишлаб чиқилиши келишиб олинган.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Шеньси Нормал университетининг Луган бошланғич мактаби (Lugang Primary School of Shaanxi Normal University)га ташриф буюриб, мактабда яратилган шарт-шароитлар, ўқитиш методологияси ва ўқув жараёнлари билан яқиндан танишган. Қайд этилишича, ушбу мактаб ўқувчиларни замонавий, инновацион ўқитилиши ҳамда бошланғич синф ўқувчиларини ватанпарварлик, ўз тарихини ва меҳнат қилишни инновацион усулда ўргатиши билан ажралиб туради. Ушбу мактабда таълимдан ташқари касб-ҳунар ҳам ўқитилади.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги Хитой Халқ Республикасига ташрифнинг иккинчи кунида Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонасида қатор йирик компания вакиллари билан учрашув ўтказилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказган.
Учрашувда компания вакилларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, вилоятнинг инвестицион, саноат ва туризм салоҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилиб, улар билан қатор келишувларга эришилди. Хусусан, “China Gansu International Economic and Technical Cooperation” Co., Ltd давлат корпорацияси вакили Du Mingzhu билан вилоятда замонавий бизнес-марказ, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини ташкил этиш ҳамда Навоий шаҳрида ташкил этиладиган янги шаҳарча ва истироҳат боғини рақамлаштириш орқали “смарт-сити” тизимини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Ташаббускор томонидан жорий йилда вилоятга ташриф буюрилиб, компания филиалини очиш, истироҳат боғида IT ва VR технологияларни жорий этиш ҳамда Навоий вилоятининг туризм салоҳиятини акс-эттирувчи материалларини тайёрлаб бериш ва тарғиб этиш ташаббуси билдирилган.
Хитой сафари давомида “Henan Dimension Internet Company” Co., Ltd компанияси ижрочи директори Zhang Jin билан “Бир камар – бир йўл” дастури асосида вилоятда 100 гектар ер майдонида “Ўзбекистон - Хитой” саноат зонасини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилган.
Хитой сафари учрашув ва музокараларга бой ўтди. Хусусан, “Beverly Holding Group” Co., Ltd компанияси халқаро экспансия бўйича директори Li Jie билан вилоятда мебельчиликка ихтисослашган саноат зонасини ташкил этиш ҳамда вилоятда чармни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилган.
Компания томонидан жорий йилнинг июль ойида вилоятга ташриф буюриб, лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ўрганилиб чиқилиши маълум қилинган.
Шунингдек, Бизнес-консалтинг хизматларини кўрсатувчи “Huahe International Business Consaltancy” Co. Ltd компанияси вакили Бегалиева Светлана билан октябрь ойида Навоий вилоятида Хитой ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорликда Навоий – Хитой бизнес-форумини ташкил этиш ҳамда вилоятнинг “драйвер” соҳаларидан келиб чиқиб, етакчи компаниялардан иборат бўлган бизнес-миссияни юборилиши юзасидан келишиб олинган.
Хитой сафари давомида “Schneider Electric China” Co., Ltd компанияси чет эл мижозлари билан ишлаш бўйича директори Tian Tian билан вилоятда муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда вилоятдаги конларни ўзлаштириш юзасидан музокаралар олиб борилган.
Музокара якуни билан, мазкур компания билан норуда ва руда конларни ўзлаштириш, шу жумладан, мисни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида Хебей провинцияси Шицзячжуан шаҳридаги етакчи компаниялари билан музокаралар ўтказилган.
Хусусан, “Henan Weishu Internet Technology” Co. Ltd, “Beijing Jinhan Investment” Co. Ltd, “Thungsu Group” Co. Ltd, “Hebei Ceebic Intelligent Measurement and Control” Co. Ltd компания раҳбарлари билан музокаралар олиб борилган.
Навоий вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация музокараларни шанхайлик тадбиркорлар билан давом эттирди. Делегация Шанхайдаги Tysen-KLD Group компаниясида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишган.
Навоий вилоят делегацияси ҳам компания раҳбарияти билан қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борган.
Нормат Турсунов раҳбарлигидаги делегациянинг навбатдаги куни Шанхайдаги йирик бизнес марказларининг бирида тадбиркорлар билан учрашувдан бошланган. Дастлаб, шанхайлик ишбилармонлар билан GUANGSHE TECHNOLOGY GROUP компаниясида учрашув ташкил этилди. Учрашувда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Иззат Касимов ҳам иштирок этган.
Нормат Турсунов бошчилидаги делегация вакиллари томонидан вилоятнинг инвестицион салоҳияти, хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга яратиб берилган қулай шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтилган.
Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Элбек Ғаффоров ўз тақдимотида Шанхай ишбилармон доира вакиллари учун Навоийда яратилган қулай инвестиция муҳити ва саноат салоҳияти ҳамда инвесторлар учун яратилган кенг имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида маълумот берди. Жумладан, қурилиш, кимё, текстил, электротехника йўналишларида лойиҳа таклифлари бўйича ўз фикрларини билдирган. Учрашув якунида бир қатор компания вакиллари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.
Делегация Ling hang Guochuang Energy Storage Technology компанияси вакиллари билан ҳам учрашиб, шамол генераторларини қуриш бўйича музокара олиб боришди. Вилоятимизда бу йўналишда етарли шарт-шароит яратилса, йирик сармоя киритиш бўйича келишиб олинган.
Навоий вилоятида доимий равишда шамол эсиб турадиган ҳудудлар мавжуд. Бундай географик ҳудудларда шамол генераторларини барпо этиш, улардан энергия манбаи сифатида фойдаланиш анча самарали, арзон ва қулай ҳисобланади.
Хитой сафари давомида Навоий вилояти делегацияси тиббиёт жиҳозлари яъни, замонавий узи аппаратлари ишлаб чиқарувчи компания вакиллари билан учрашишди. Шунингдек, микрочиплар ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарияти билан ҳам музокаралар олиб борган.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифининг олтинчи кунида Lanzhou Fengquan Environmental Protection Power компаниясига борган.
Компания 2016 йилда ташкил топган бўлиб, чиқиндини қайта ишлаб, махсус ёпиқ ҳудудларда ёқиб, бунинг натижасида электр энергияси ишлаб чиқаради. Бир кунда 2000 тоннага яқин чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга. Нормат Турсунов ушбу лойиҳа билан танишар экан, Навоий вилоятига ҳам ушбу амалиётни жорий этиш ўта зарур эканлигини таъкидлаган. Музокаралар давомида ушбу лойиҳа бўйича батафсил мулоқот қилинди.
Делегация аъзолари Хитойнинг Гансу провинциясининг Қурилиш-инвестицион корпорацияси (холдинг)да икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик Меморандумини имзолаш ҳамда фикр алмашиш бўйича ташкиллаштирилган тадбирда иштирок этган.
Вилоят ҳокими ва корпорация директорлар кенгаши раиси Су Юехуалар вилоятда йирик қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб бориш, Янги Навоий шаҳарчаси барпо этилишида иштирок этиш, замонавий ва сифатли автомобиль йўллари қурилиши, чўллашишнинг олдини олиш, мавжуд чўлларни ободонлаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб боришган.
Шу билан Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари ўз ниҳоясига етиб, бир қатор манфаатли ҳамкорлик келишувларига эришган делегация Ўзбекистонга қайтган.