Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди. У ким эди?
Венесуэлада дунёдаги энг кекса эркак сифатида тан олинган 114 ёшли Хуан Висенте Перес Мора вафот этди. Эркакнинг қариндошларининг маълум қилишича, Висенте 2 апрель, сешанба куни вафот этган. Унинг вафотидан кейин энг кекса одам унвони 1911 йилда туғилган япониялик Гисабуро Сонобега ўтди.
Дунёдаги энг кекса одам ким эди ва қандай яшаган?
Хуан Висенте Перес Мора 1909 йил 27 майда Анд тоғларида туғилган. Оилада Висентедан ташқари яна ўнта бола бор эди. Унинг отаси ва акалари қаҳва ва шакарқамиш етиштиришган, у уларга ёшлигидан ёрдам беришга мажбур бўлган.
Хуан беш ёшида фермер хўжалигида ишлай бошлаган ва қаригунча ер деҳқончилик қилган ва фаолиятини 104 ёшида якунлаган. 1937 йилда Хуан Висенте Перес Мора турмуш қурди ва тез орада ота бўлди. Хуан рафиқаси билан биргаликда 60 йилдан ортиқ умргузаронлик қилди ва олти ўғил ва беш нафар қизга оталик қилди. 2022 йилга келиб Моранинг 41 невараси, 18 эвараси ва 12 чевари бўлди.
Юз ёшли довондан эсон-омон ўтиб олган эркак куни оиласи билан бир чашка қаҳва ва нонушта билан бошланишини айтди. Моранинг айтишича, у ҳаётда ўрганган энг муҳим нарса бу Яратганга бўлган муҳаббат ва оилага бўлган севги ва эрта туриш бўлган.
Моранинг туғилган санаси Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан текширилди ва тасдиқланди. Бу 2022 йилда, 113 ёшга тўлишидан бир неча кун олдин содир бўлган. Мора тарихда 114 ёшгача яшаган еттинчи ёши текширилган одамга айланди.
Дўстлари ва қўшнилари оддийгина Висенте амаки деб чақирган одамнинг ўлими ҳақида Венесуэла президенти Николас Мадуро маълум қилди.
«Хуан Винсенте Перес Море 114 ёшида абадийликка кайтди. Мен унинг оиласига ва Тачира штатидаги Эл-Кобре шаҳрининг барча аҳолисига ҳамдардлигимни билдираман. Худо уни муқаддас улуғворлигида қабул қилсин!», - деб ёзди Мадуро
Ҳозир ким энг кекса юз йиллик ҳисобланади?
Хуан Висенте Перес Мора вафотидан кейин энг кекса одам 1911 йилда туғилган япониялик Гисабуро Сонобе бўлди. Ҳозир у 112 ёшда. Дунёдаги энг кекса ўнта киши аёллар бўлиб, уларнинг ярми Японияда яшайди.
Ушбу рўйхатда биринчи ўринни ҳамон яқинда ўзининг 117 ёшини нишонлаган испаниялик Мария Браньяс Морера эгаллаб турибди. Морера 1907 йил 4 мартда Калифорния штатининг Сан-Франсиско шаҳрида туғилган.
Саккиз ёшида у оиласи билан Испаниянинг Каталония шаҳрига кўчиб ўтган ва у ерда бутун умрини ўтказди. Аёл испан гриппи пандемиясидан, шунингдек, Испания фуқаролар урушидан омон қолган.
Морера шифокор Жоан Морега турмушга чиққан ва уч нафар фарзандни дунёга келтирган. 1976 йилга келиб Морера бева қолган ва бу ягона ўғли Августдан ҳам ажралиб қолган.
Қандай қилиб энг кекса одамлар бундай ёшга қадар яшашди?
Тахминан бир йил олдин саратон тадқиқотчиси Манел Эстелиэр Морера оиласи билан боғланиб, қон, сийдик ва оғиз бўшлиғи намуналарини олишга рухсат олди.
«Биз ҳеч қачон 117 ёшли одамнинг ҳужайралари билан шуғулланмаганмиз. Бу жуда кам учрайдиган нарса», - деди олим.
Эстелиэр Морера танасининг хусусиятларини ўрганиш унинг узоқ умр кўриш сирини очишига умид қилган.
Маълум бўлишича, юз йилликнинг ҳужайралари унинг ҳақиқий ёшидан ўн ёшга кичикроқ. Тадқиқотчи буни унинг генетикаси ва турмуш тарзи билан боғлайди. Мореранинг ўзи, у 117 ёшга қадар ҳеч қандай махсус машқлар қилмаганини даъво қилмоқда.
«Мен бу ёшга етиш учун ҳеч қандай махсус иш қилмадим», дейди у.