Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
«Бунёдко» Ривалдо ва Денилсон иши бўйича келишувга эришди. Клуб қарзини «Ўзбекнефтгаз» қоплаб беради
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7 февраль куни ФИФА «Бунёдкор» собиқ футболчилари Ривалдо ва Денилсон шикоятлари бўйича қайта иш очиб, орадан 15 кун ўтиб клуб футболчилар олдидаги қарздорлик мажбуриятини бажариши лозимлиги тўғрисида қарор чиқарганди.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган музокаралар натижасида томонлар 30 март куни келишувга эришди. Натижада «Бунёдкор» лицензиялаш платформасига лозим ҳужжатларни юклашга улгурди.
ФИФА қарорига кўра, Бунёдкор Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарздорликни шу йилнинг 7 апрель санасига қадар бартараф этиши керак эди.
Янги келишувга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қўшимчасига, келишилган сумма Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди.
Tribuna.uz ўзининг манбасига таяниб хабар беришича, юзага келган қарздорликни клуб ҳомийи «Ўзбекнефтгаз» қоплаб берилади.