Qidirish

09:14 / 2024-03-25 4668 1 Ҳодисалар

«Crocus City Hall»да теракт уюштирган террорчилар суд олдида жавоб беришди

world-news

Москвадаги «Crocus City Hall» савдо дўконида терактни амалга оширишда гумон қилинаётган барча айбланувчилар 22 майга қадар тергов изоляторида сақланадиган бўлди.

Далержон Мирзоев

«Crocus City Hall»га ҳужум қилишда гумон қилинаётган Далержон Мирзоев ўз айбини тўлиқ тан олди. У 22 майгача изоляторда бўлади.

«Мирзоев қуролли уюшган гуруҳ таркибида «Crocus City Hall» биноси ҳудудида ҳозир бўлган Россия Федерацияси фуқароларига қарата ўқ узишда иштирок этган, шундан сўнг айбланувчи «Crocus City Hall» биносига ўт қўйган. Мирзоев ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган», — дейилади Москванинг Басманний судининг қарорида.

Саидакрами Рачабализода

Террорчи Саидакрами Рачабализода Москванинг Басманний судида ўз айбига иқрор бўлди. Айбланувчи Тожикистон фуқароси. Суд мажлисида у судья билан таржимон орқали мулоқот қилди. 

Рачабализоданинг айтишича, у 1994 йилда туғилган, тўрт нафар фарзанди бор. Шунингдек, у Россияда рўйхатдан ўтган жойи борлигини, лекин буни эслолмаслигини айтган.

Шамсидин Фаридуний

Москванинг Басманний суди Крокусдаги теракт иши бўйича учинчи айбланувчи Шамсидин Фаридунийни ҳибсга олиш бўйича ҳукм чиқарди.

«Тергов сўрови қаноатлантирилиб, Шамсидин Фаридунийга нисбатан 22 майга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди», — дея қарорни эълон қилди судья Елена Ленская эълон қилди.

Фаридуни судда рус тилида гапирган. У 1998 йилда Тожикистонда туғилган, саккиз ойлик фарзанди бор. Бундан ташқари, айбланувчи Подолскдаги паркет заводида ишлагани ва Красногорскда рўйхатдан ўтганини айтган.

Муҳаммадсобир Файзов

Москванинг Басманний суди Крокусда теракт содир этишда айбланаётган тўртинчи шахс Муҳаммадсобир Файзовни 22 майга қадар ҳибсга олди.

Айбланувчи 2004 йилда Тожикистонда туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз, бунгача у Иваново шаҳридаги сартарошхонада сартарош бўлиб ишлаган ва шу ерда рўйхатга олинган.

Унга судья билан мулоқот қилиш учун таржимон керак бўлди. Файзов ногиронлар аравачасида шифокорлар ҳамроҳлигида судга олиб борилди.

Крокусдаги теракт

Жума куни кечқурун Красногорскдаги «Crocus City Hall» биносида отишма ва ёнғин содир бўлди. Бу вақтда у ерда «Пикник» гуруҳининг концерти бўлиши керак эди.

Камуфляжли ва ниқобсиз бир неча киши залга кириб келишди. Жиноятчилар одамларни аниқ масофадан отиб ўққа тутдилар, шунингдек, ёндирувчи бомбалар ҳам ташладилар.

Россия Тергов қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, 137 киши ҳалок бўлган, улардан уч нафари болалар.

«Россия Сегодня» медиа гуруҳи ва РТ телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян қурбонлар сони 143 нафарга етган, жароҳатланганлар эса 82 кишини ташкил қилмоқда.  

Изоҳлар 0

Фикр билдириш