Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Қорақалпоғистон ва Хоразм учун «байрам туҳфаси»
Наврўз байрамида Қорақалпоғистон ва Хоразмда 7950 та истеъмолчи электрсиз қолди.
Совуқ об-ҳаво, кучли шамол ва ёғингарчиликлар бошланиши билан юртимиз энергия тизимида турлича «фалажланишлар» юз бериши йилдан йилга оддийлашиб, одатийлашиб бормоқда. Кеча, 20 март куни соат 22:30 да Қорақалпоғистон ва Хоразмда кучли ёмғир ва қаттиқ шамол сабаб минглаб хонадонлар электр таъминотисиз қолган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикасида 6-10 кВли 5 та, Хоразм вилоятида эса 9 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг оқибатида Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Тахиатош ва Қўнғирот туманларида истиқомат қилувчи 1 минг 200 та, Хоразм вилоятининг Гурлан, Қўшкўпир, Урганч ҳамда Хонқа туманларида истиқомат қилувчи 6 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган.
«Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (қаттиқ шамол ва кучли ёмғир) шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади Энергетика вазирлиги хабарида. Маълумот учун, бундан бир ой аввал ҳам Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Пастдарғом, Булунғур, Жомбой, Тойлоқ ва Паяриқ туманларида 35 мингта, Бухоро вилоятининг Ромитан, Бухоро, Олот, Когон ҳамда Жондор туманларида 15 мингта, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 700 та истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолганди.