Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 10

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 29

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 105

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 194

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 221

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 200

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 327

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 298

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:03 / 2024-03-19 1289 0 Жамият

Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция шартномасини тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

world-news

Унга мувофиқ, лойиҳани амалга ошириш даврида умумий қиймати 160 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция, шу жумладан 60 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади.

Лойиҳанинг биринчи босқичида (2024 йил давомида) ишлаб чиқариш қуввати майда узелли йиғиш (CKD) усулида 50 минг дона электромобиль ва гибрид автомобилга етказилади.

Ишлаб чиқариладиган электромобиль ва гибрид автомобиллар учун босқичма-босқич маҳаллий корхоналарда бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, шу жумладан ойналар, ўриндиқлар, пластик қисмлар ва бамперларни маҳаллийлаштириш йўлга қўйилади.

Лойиҳа доирасида маҳаллий аҳоли учун 1000 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич йилига 500 минг донагача ошириш;

Ишлаб чиқариладиган электромобиль ва гибрид автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш;

маҳаллий аҳоли учун 10 000 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш