Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
«HUMO AIR» истеъмолчиларнинг авиачипта учун тўлаган 1,5 млрд сўмни қайтарган» — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Ижтимоий тармоқларда «HUMI AIR» мижозларни сарсон қилмоқда, пуллар қайтарилмаяпти…» сарлавҳаси остида мурожаат эълон қилинди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Муносабатда айтилишича, қўмита томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилган. Унга кўра, ҳақиқатан ҳам «HUMO AIR» МЧЖ томонидан 2024 йилда 284 та авиа рейслар бекор қилинган ва авиачипта харид қилган йўловчилар пулларини қайтариб берилмаган.
Бу билан авиакомпания Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланди.
Хусусан, Қонуннинг 19-моддасида Ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шартлиги белгилаб берилган.
Шунингдек, Қонуннинг 21-моддасига кўра, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
Қўмита олиб борган ўрганишлар натижасида «HUMO AIR» МЧЖга бугунги кунгача истеъмолчилардан келиб тушган 3000 нафар мурожаатлар улардан 2000 нафар йўловчининг мурожаати қаноатлантирилди ва авиачипта учун тўлаган 1 млрд 500 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилган.
Шунингдек, 6 нафар истеъмолчининг талабига кўра, авиакомпания ўз ҳисобидан бошқа авиакомпаниядан 7 млн 498 минг 758 сўмга чипталарни харид қилиб топширган.
«Авиакомпания томонидан парвози амалга ошмаган қолган йўловчиларга ҳам пулни қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Рақобат қўмитаси фойдаланилмаган авиачипталар учун истеъмолчиларга тўлақонли тўловларни қайтариш бўйича назорат ўрнатилганлигини маълум қилади», - дейилади хабарда.