Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ёруғлик кўчасини қамраган «зулмат». Хоразмда инсонлар ҳаётига хиёнат…
2023 йил Effect.uz’га Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги Боғистон маҳалласи Ёруғлик кўчасидаги бир қанча фуқаролар мурожаат қилган эди. Мурожаатда шу кўчадаги 8 та хонадонга кириб чиқиш йўли йўқлиги, ҳақида сўз боради.
Мактаб ёки боғчага қатновчи болалар маҳаллада йўлсизликдан қийналишади, фавқулотда ҳолатларда одамларни қутқаришнинг деярли имкони йўқ.
Одамлар фермер еридан оралаб ўтишга мажбур, туман ҳокимлиги ва бошқа идоралар эса, одамларнинг ҳолидан хабар олай демайди, гўдаклар қийналаётганини ҳатто ўйламайди?
Маҳалла фаоли Ҳамро Содиқов ҳамқишлоқларининг узоқ йиллик орзуларини амалга ошириш учун бормаган жойи, тақиллатмаган эшиги қолмаган. Идоралар фуқароларга бир-бирига қарама-қарши бўлган жавоб хатларини йўллашдан ҳеч чарчашмаяпти.
Масъулларнинг, эътиборсизлиги ортидан Боғистон МФЙдаги Ёруғлик кўчасини «зулмат» қамраган.
Effect.uz ушбу журналистик суриштирув акс этган видеолавҳани анча олдин эълон қилиши керак эди, аммо боғотлик масъулларнинг «илтимос видеони чиқармай туринглар, биз сентябргача масалани ижобий ҳал қиламиз» деганларига ишониб, ишларни бироз кейинга қолдирган эдик. Афсуски, масъуллар ваъдасини бажармаган, ёлғон гапиришган.
Сентябрда ижобий ҳал этилиши айтилган муаммо мана орадан 7 ой ўтса ҳамки актуаллигини йўқотгани йўқ, масъулларнинг қуруқ ваъдаси умидвор фуқароларнинг Effect.uz ходимларига бўлган ишончини ҳам йўқотилишига олиб келди.
Ўзи Effect.uz’га маҳалла фуқаролари давлат идораларидан қониқарсиз жавоблар олгач, амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилиган эди. Очиқчасига айтадиган бўлсак, бизга кўпинча кўп идоралар эшиги ортидан сарсон бўлиб қайтган фуқаролар ёрдам қўли чўзишимизни истаб, мурожаат йўллашади.
Чунки, ноҳақлик оммага эълон қилинишидан сўнггина тегишли идоралар ҳаракатга келади, норозиликларга барҳам берилади. Ўйлаймизки, мазкур ҳолатга Хоразм вилояти ва Боғот туман ҳокимлиги масъуллари ижобий эътибор қаратишади.



