Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Қўйлиқ» энди йўқ: Таъмирлаш баҳонасида ёпилган бозор тўлиқ тугатилгани маълум бўлди
Жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий етказиб берувчиси бўлган «Қўйлиқ» улгуржи бозорида реконструкция ишлари бошланганини эълон қилган эди.

Орадан икки ойдан кўпроқ вақт ўтиб, таъмирлаш баҳонасида ёпилган «Қўйлиқ» деҳқон бозори тўлиқ тугатилган. Бу ҳақдаги маълумот Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштирилган. Бозорнинг расмий сайтида 1 март куни берилган хабарга кўра, 2024 йил 29 февралдан жамият акциядорларнинг қарорига кўра ихтиёрий тугатилган.
Ҳокимлининг билдиришича, бозор реконструкция қилинишига олиб келинаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилаётгани ҳамда бозор ҳудудига кунига 600 дан ортиқ юк машиналари кириб-чиқиши автомобил йўлларнинг тирбандлиги, аҳолига жиддий ноқулайликлар пайдо бўлаётгани сабаб бўлган.
Реконструкция даврида тадбиркорлар ўз фаолиятини «Фуд Сити», «Тошкент индекс» ва бошқа савдо мажмуаларида ташкил этилган шароитларда давом эттириши таклиф қилинган.
Бунда, тадбиркорлар мулкларини кўчириш билан боғлиқ бўлган харажатлар (транспорт, юклаш, тушириш ва бошқалар) бепул амалга оширилади ҳамда савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ой муддатга озод қилиниши айтилган.
Аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида «Қўйлиқ» массивидан бозор ҳудудигача йўлкира олинмайдиган 10 та автобус йўналишга қўйилиб, жамоат транспорти учун шоҳ бекат ташкил қилинди ва шаҳарнинг барча йўналишларга чиқиш имкони яратилган. Бозорда фаолият юритаётган 144 нафар ишчи-ходимлар «Фуд Сити» ва «Тошкент индекс» савдо мажмуаларида иш билан таъминланиши билдирилган.




Изоҳлар 1
