Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қашқадарёда уч нафар блогер ҳибсга олинди
Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосарининг илтимосномасига кўра уч нафар блогерга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
                    Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосарининг Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган Ш. П. (эркак, 1977 йилда Тошкент вилоятида туғилган, «Инсон ҳуқуқлари» мустақил ташкилоти аъзоси, «Ҳимоячи блогерлар» МЧЖ раҳбари, муқаддам судланган), Н.К. (аёл, 1980 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланган) ва Д.Х. (аёл, 1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Косон туманидаги 12-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, муқаддам судланган) га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.
Суднинг 2024 йил 28 февралдаги ажрими билан Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, айбланувчи Ш.П., Н.К. ва Д.Х.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                 
 
                 
 
                