Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:18 / 2022-12-16 1533 4 Мақолалар

«Ҳокимман, менда пул, амал бор, қўлим ҳамма ерга етади. Умрини қамоқда чиритаман» – Жазавадаги Янги Наманган ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматмоқчи

Аудиода Абдуллаевдан бошқа шахснинг овози эшитилмаган, у сўкинишни бошлаши билан бор ракурсини яқинда Президент Шавкат Мирзиёевга маҳалла учун идора қуриб беришни ваъда қилган тадбиркор Анасхон Дедабоевга қаратган.

Effect.uz'га Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевга тегишли эканлиги айтилаётган аудио ёзув келиб тушди. Аудиоёзувда ўзини ҳокимман деб атаган шахс исталган киши билан исталганча гаплашиб олишини, ўзи хоҳлаган усулда гапира олишини айтади. 

Аудиода Абдуллаевдан бошқа шахснинг овози эшитилмаган, у сўкинишни бошлаши билан бор ракурсини яқинда Президент Шавкат Мирзиёевга маҳалла учун идора қуриб беришни ваъда қилган тадбиркор Анасхон Дедабоевга қаратган.


«Қўлим ҳамма ерга етади, пул бор, амал бор, ҳамма нарсам бор. Ана уни ҳам (тадбиркор Анасхон Дедабоев) ни си*****, 20 йилга қаматаман. Кўчада юра олмайдиган қилиб қўяман, к*т қиламан, бутилкага ўтказаман су*ани.

Пид*р*зман агар ана шу бола кўчада юрса, си**м*н, бошқа гап йўқ. Мен болларга айтдим, «началник милиция»га ҳам айтдим уни "любойча"сига солиқданми, «милиция» кўчада тупурса ҳам ушлайди. Мен ИИБ бошлиғига айтдим, ушланглар уни олиб киринглар дедим. Олиб киради уни, у болани қаматаман, си**м*н, охирига бормагунимча қўймайман. Си**б, "сводка"сини оламан ҳамманикини», - дейилади аудиода.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев айнан шу тадбиркорни сўкиб, ҳақорат қилгач, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов томонидан ҳайфсан интизомий жазосига тортилиб, барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинганди. Афтидан, Ж.Абдуллаев бўлиб ўтган ҳодисалардан сўнг ҳайфсан олганини ҳам унутиб, қаттиқ жазавага тушган.

Маълумки, Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов лавозимга келгач, ўзини Жобир Абдуллаев каби тутган бир қатор туман ҳокимларини шармандаларча ишдан бўшатган эди. Янги Наманган ҳокими учун вилоят ҳокими Шавкат Абдурразоқовнинг ҳайфсани таъсир қилмагандек гўё.

Изоҳлар 3

Хасанбой
2022-Dec-17 03:34
Янги Ўзбекистоннинг Хокимларининг асл юзини очиб берибди. Мархум президентимиз И.Каримов пайтида бундай деёлмас эди бу президентнинг вакиллари
Айтбаев Абдужалол
2022-Dec-20 01:06
Бундай суконгич хокимларни тегишли моддалар билан жазолаш керак.
Айтбаев Абдужалол
2022-Dec-20 01:07
Бундай суконгич хокимларни тегишли моддалар билан жазолаш керак.
Фикр билдириш