Qidirish

17:23 / 2024-01-31 1852 0 Ҳодисалар

Сурхондарёда хотинини тандирда ёқиб юборган эркак 19 йилга қамалди

world-news

Сурхондарёда хотинини ваҳшийларча тандирда ёқиб юборган эркак 19 йилга қамалди. Бу ҳақда «Bugun.uz» интернет нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 54 ёшли эркак чет элга чиқиб кетишга улгурмасидан қўлга олинган. Ўтган йилнинг август ойида Сурхондарёда 54 ёшли эркак ўзининг 33 йиллик турмуш ўртоғи билан келиб чиққан жанжал оқибатида уни ёниб турган тандирга ташлаб, вахшийларча қотиллик содир этган.

Бироздан сўнг уйига келган усталар бадбўй ҳид қаердан келаётганини сўрашганида эса эски латталарни ёқиб юборганини айтган ва ўзи қизил паспортини олиб уйдан чиқиб кетган. Бир неча соатдан сўнг эса келини уйга келган ва у ҳам бадбўй ҳид қаердан келаётганини ва қайнонаси қаердалигини сўраган.

Ҳолатдан шубҳаланган келин дарҳол тандирга югурган ва усталардан ёрдам сўраб, ИИБга хабар қилган. Шундан сўнг, чет элга чиқиб кетишга улгурмай қолган эр қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида эр хотини у билан ажрашмоқчи эканини айтгач, жаҳли чиқиб кетганини қилмишидан пушаймон эканини билдирган.

Шунингдек, судда иштирок этган фарзандлар оталари доимий равишда маст ҳолатда жанжал қилиб келганини, уни асло кечирмасликларини билдирган.

Суд эркакни Жиноят кодексининг 97-моддасси (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топган ва унга нисбатан 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Шунингдек, жазонинг дастлабки 3 йилини турмада, қолган қисмини умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш