Сўнгги янгиликлар
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Омск губернатори Жиззахга келди
Учрашув давомида Александр Бурков икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатдан юқори даражага чиқганлигини таъкидлади.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Омск вилояти губернатори Александр Бурковни вилоят ҳокимлигида қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида Александр Бурков икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатдан юқори даражага чиқганлигини таъкидлади.
Бурков жорий йилнинг 25 апрелида имзоланган “Омск вилояти ҳукумати ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш бўйича келишув” келгуси ҳамкорлик алоқаларини ривожланишида муҳим роль ўйнашини таъкидлади.
Омск вилоятида ривожланган соҳалар машинасозлик, кимё саноати, кишлоқ хўжалиги эканлиги ҳамда Жиззах вилоятининг бу соҳаларда салоҳияти юқорилигини ҳисобга олиб, Омск томони ушбу соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича чоралар кўришга ва ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Омск вилояти делегацияси аъзолари IT Park Жиззах вилояти филиали фаолияти ва яратилган шарт-шароитлари билан танишишди.
Ташрифнинг иккинчи кунида “Жиззах” ЭИЗда жойлашган “ADM Jizzakh” МЧЖ, “Jizzax kenteks” МЧЖ, “BMB-NRC Agrologistics” МЧЖ ҚК, “Bonu shirinliklari” МЧЖ корхононаларида ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотлари билан яқиндан танишилиб, маълумотлар олинди.
“Жиззах” ЭИЗ дирекцияси биносида Омск вилояти делегация аъзолари ўртасида бизнес-форум ҳамда Жиззах вилояти тадбиркорлари ҳамда Омск вилояти бизнес делегация аъзолари ўртасида B2B учрашувлар бўлиб ўтди.
“Якунда Омск вилояти иқтисод вазири А.Негодуйко ўзбек халқига меҳмодўстлик учун миннатдорчилик билдирди ва Жиззах вилоятини тадбиркорларини Омск вилоятига таклиф этди”, — дейилади хабарда.